Latest news

18:13"Персеполис" - "Хайбар Хуррамабад". Остон Ўрунов асосий таркибда  2 18:00МЮ дарвозасига бурчак зарбасидан гол урган футболчи "Арсенал"га керак  1 17:29ОКМК 2025 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида ўйнайди  2 17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  5 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  1 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  5 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  5 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  3 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  12 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5

Пойгадаги тенглик: А Серия 6-тури қандай ўтди? News

Пойгадаги тенглик: А Серия 6-тури қандай ўтди?

А Серияда навбатдаги тур учрашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.

"Ювентус" ғалаба қозонди

Криштиану Роналду ва ниҳоят коронавирусга топширган тести таҳлил натижаси манфий чиқди ва қайдномага киритилиб, захирада қолдирилди. "Ювентус" ўйинни тез бошлади, Данило орқароқдан Маккенига тўп етказиб берди. У эса тўпни қизғонмай, Моратага оширди, испаниялик эса дарвозани ишғол қилди. Альваро мўлжалда адашмаган бўлса-да, голни нишонлашга шошмади. Сабаби яқинда урган 3та голи ҳисобга олинмаганди. Шу сабаб ҳакам марказга ишора қилгандан кейингина Альваро хурсандчилигини ташқарига чиқарди. Меҳмонларда яна имкон бор эди, аммо Томаззо Побега 32-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. "Зебралар" ҳимоясида яна муаммолар юзага келди, аммо "Специя" бундан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи таймда Пирло майдонда Криштиануни туширди ва бу ижобий натижа берди: португалиялик 52-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди. "Специя" мудофааси борган сари заифлашарди ва бундан эса унумли фойдаланиш лозим эди. Кьеза шеригига ҳаводан тўп етказиб берди, Рабьо эса ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни тўғри дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. Ҳаммаси тугагандек кўринганди, бироқ "Ювентус" яна гол урди. "Юве" пенальти ишлаб олди, Роналду тўп ёнига келди ва рақиб дарвозасини ишғол этди. "Кекса синьора" ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. "Специя" эса ҳамон қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турибди (17-ўрин).



"Интер" мағлубиятдан қутилиб қолди

"Нерадзурри" ҳеч қанақасига юқорига чиқолмаяпти. Тўғри, жамоа коронавирусдан қаттиқ азият чекди, бироқ бундай таркиб билан улардан кўп нарса кутишганди. Ромелу Лукаку йўқлиги сабаб ҳужум жуфтлигини Иван Перишич ва Лаутаро Мартинес ташкил қилишди. Айтганча, 1-таймда хорватияликнинг яхшигина имконияти бўлганди, аммо у берган зарбадан тўп дарвоза тепасидан учиб ўтиб кетди. Деярли бошқа имконият бўлмади, "Парма" ишончли ўйин кўрсатди, "Интер"нинг ҳаводан берган зарбалари эса ҳеч қандай натижа бермади.

Ҳаводан берилган зарбалар билан қандай ўйнаш кераклигини 2-таймда "Парма" кўрсатиб қўйди. Эрнани шеригига тўп етказиб берди, Жервинью эса Самир Хандановичга имкон қолдирмай, дарвозани ишғол этди. "Интер"нинг марказий ҳимояси оқсаётганди, "Парма" эса бундан унумли фойдалана олди. Бу сафар Жервиньюга узоқроқдан Инглезе тўп оширди, форвад эса яна бир бор Ханданович дарвозасини ишғол этди. Айнан шу гол "Интер"ни "уйғота олди". Конте баъзи ўйинчилар ўрнини алмаштиргандан кейингина жамоа яхшироқ ўйнай бошлади. Брозович ҳамкасби Барелладан тўпни қабул қилиб олди ва бир-икки ҳаракатдан сўнг Сепе дарвозасига гол урди. Кўп ўтмай Раноккьида ҳам яхшигина имконият бўлди, бироқ бу гал Сепе бунга йўл қўймади. 90+2да Иван гол уришга муваффақ бўлди ва шу йўл билан "Интер" мағлубиятдан қутилиб қолди.


"Наполи" мағлуб бўлди

Европа Лигасидан кейинги ўйин. Гаттузо шогирдлари "Сассуоло"га қарши баҳсда майдонга жуда толиққан ҳолда тушдилар. Бундай тақвим ўйинчиларга қийинчидик туғдиради, шу сабаб ҳам "нероверди"нинг имконияти яхши эди. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди: аввалига Мертенс узоқдан дарвоза тўсинига зарба берди, кейин эса Осимхен посбон хатосидан унумли фойдалана олмади. Бир неча уринишларга қарамай, 1-таймда гол бўлмади.

2-таймда эса Мертенс жарима майдонидан ажойиб зарба берди, бироқ Консильи гол бўлишига йўл қўймади. Қарши ҳужумда эса Жереми пенальти ишлаб олди. Тўп олдига Локателли келди ва посбонга имкон қолдирмай, гол урди. "Наполи" олдинга қараб ҳаракат қила бошлади, лекин уларга бироз омад етишмади. "Партенопейцлар"нинг кучи қолмаган бўлса-да, ўйиннинг охирги дақиқаларида Рожерио ҳаводан Лопеага тўп етказиб берди. Француз эса "Наполи"нинг ҳолдан тойган ҳимоячиларини алдаб ўтиб, баҳсдаги сўнгги голни уришга эришди. Шундай қилиб "Сассуоло" 2-поғонага кўтарилиб олди, "Наполи" эса 5-ўринда бормоқда. 


"Лацио" ва "Торино" триллер намойиш этишди

Ҳар икки жамоадан ҳам бу йил кўпроғини кутишганди, аммо мавсум старти улар учун бироз оғир кечганди. Бироқ бу галги ўйин жуда қизиқарли кечди. Габбарон ҳаводан Перейрага тўп етказиб берди, Андрес эса "бургутлар" дарвозасига 1-голини урди. "Торино" жуда тезкорлик билан ўйнади. Бремер бурчакдан берилган зарбадан сўнг тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Аммо "Торино" бу билан чекланиб қолмади ва янада олдинга қараб интилди, натижада пенальти ишлаб олди. Белотти тўп ёнига келди ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. "Лацио" танаффусгача яна бир бор гол уришга ҳаракат қилди, бироқ бунинг уддасидан чиқолмади.

Аммо 2-тайм бошланганидан сўнг Милинкович-Савич бурчакдан аниқ зарба бериб, гол урди ва ҳисоб тенглашди. Шундан сўнг ўйин сезиларли даражада тинчланди ва баҳс охирларида эса бироз жонланди. Аввалига Лукич прессингда охиргача ҳаракат қилди ҳамда ҳимоячини хато қилишига, тўпни дарвозага йўллашга мажбур қилди. Ундан сўнг эса буткул кутилмаган воқеалар юз берди. "Буқалар" дарвозасига пенальти тайинланди, тўп ёнига захирадан тушган Иммобиле келди ва посбонга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас! "Лацио" ўтган йилдан буён сўнгги дақиқаларда гол урмаган эди. Жарима майдонидан берилган зарбадан сўнг тўп Кайседога келиб тушди ва эквадорлик уни дарвоза ичига жойлаб қўйди. "Бургутлар" учун муҳим ғалаба, аммо шундай ўйинда "буқалар" очкосиз қолиб кетиши ҳам бироз аламли...


"Милан" ғолиб бўлди

Чемпионат етакчиси Удинега 1-поғонада қолиш истаги билан борди. Ўйин стартида "россонери" ҳаммаси жиддий эканини кўрсатиб қўйди. Чалханоглу ҳаводан Златанга тўп етказиб берди. Ибрагимович эса тўпни Кэссига оширди, у эса гол уришга муваффақ бўлди. "Удинезе" осонликча таслим бўлмади. Айниқса, "қизил-қоралар" сафида тўп тепган Делофеу бошқалардан ажралиб турди. Тўғри, меҳмонлар ҳам Муссо дарвозасига бир неча бор хавфли тарзда таҳдид қилишди. Бу ерда Златаннинг зарбасини эслашнинг ўзи кифоя.

Танаффусдан сўнг воқеалар ривожи янада жадал тус олди. Жарима майдонида Пуссетога нисбатан қоида бузилди ва пенальти белгиланди. Тўп ёнига Де Пауль келди ва гол урди. Бундан кейин гоҳ у жамоа, гоҳ бу жамоа ҳужумга ўтарди. Ҳар иккисида ҳам гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Бироқ ҳужум қилиш учун аниқлик етишмади. "Милан" Европа Лигасида ўйнаганди, лекин бу уларга катта таъсир кўрсатмади. Жамоа у қадар ёрқин ўйнамаган бўлса-да, ишончли ўйин намойиш этди. Хуллас, 83-дақиқада Златан "Удинезе" дарвозасига ҳал қилувчи голни урди, "Милан" эса А Сериядаги 1-ўрнини сақлаб қолди.

Шунингдек, "Рома" "Фиорентина"дан кучлироқ чиқди, "Аталанта" "Кротоне"ни мағлуб этди, Генуя дербисида эса дуранг қайд этилди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика