Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар" News

Поттер: "Ёқимсиз ҳиссиётлар"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттернинг фикрига кўра, жамоаси "Эвертон"ни мағлуб этишга лойиқ эди.

Лондонликлар сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.

"Ўйлаган кўплаб ишларимизни амалга ошира олдик, бироқ ўтказиб юборилган голлар дилни хира қилмоқда. Уч очко олиш учун етарли даражада чиройли ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Аммо яхши ҳимоялана олмасанг, натижага ҳам эришиб бўлмайди.

Стандартлардан кейин тўп учун курашларда мағлуб бўляпмиз, бундай ҳолатларда рақиблар хавфли вазият яратишади. "Эвертон"га ҳам тан бериш керак. Улар вазиятлардан гол уришда яхши бўлишди, бироқ аслида биз яхшироқ бўлишимиз керак эди.

Биз ҳужум қилаётган вақтда уларнинг ҳимояси сочилиб кетди. Лекин биз ҳимояланишимиз керак бўлган вақтда улар стандартлар орқали катта бўшлиқлар яратиб олишди, биз эса ундай қила олмадик.

Феликс фаол ўйнади, Хавертц ва Пулишич яхши ҳаракат қилишди, Чиллуэлл ва Жеймс етарли даражада кенгроқ очилишди. Энцо ва Ковчич ярим ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Барчамиз хафамиз, уч очко олишни истагандик.

Канте захирада қолди, у ўйинларга тушишга тайёр. Аслида унинг майдонда бўлиши биз учун фойдали эди, бироқ бундай оғир ўйинда майдонга тушириш қийин бўларди", - деди Поттер.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика