Поттер Роналдуни "Челси"да кўришни истамайди
15 nov 2022 18:51
News
Поттер Роналдуни "Челси"да кўришни истамайди
"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни лондонликлар сафига қўшиб олмоқчи эмас.
"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни лондонликлар сафига қўшиб олмоқчи эмас.
Бу ҳақда "Daily Mail" журналисти Крис Уилер хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 37 ёшли португалиялик шов-шувли интервью бериб, ҳозирги клубини танқид қилган эди.
Ушбу воқеа фонида Роналдунинг қишда кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Маълум бўлишича, футболчининг хизматларига "Челси" эгаларидан бири Тодд Боэли қизиқиш билдирган.
Тажрибали ҳужумчининг "қизил иблислар" билан амалдаги битими келаси йилнинг ёзигача ҳисобланган. Transfermarkt портали бешта "Олтин тўп" соҳибини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments