Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади
23 apr 01:10
News
Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади
The Telegraph хабар беришича, Анге Постекоглу "шпорлар" Европа Лигасида ғолиб бўлишидан қатъи назар, мавсум охирида клубни тарк этиши эҳтимоли юқори. Бунда "Тоттенхэм" австралиялик мураббийнининг ишдан кетказиши ёки ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тугатиши мумкин.
Taъкидланишича, ёзда Постекоглунинг асосий тарафдорларидан бири ҳисобланган "Тоттенхэм" спорт директори Скотт Манн ҳам ўз лавозимини тарк этади - унинг ўрнини "Арсенал"нинг собиқ директори Винай Венкатешам эгаллайди. Бу эса катта эҳтимол билан мураббийнинг ҳам кетишини англатади.
Постекоглунинг ўрнига асосий номзодлар сифатида "Борнмут" бош мураббийи Андони Ираола ва "Фулҳем"ни бошқараётган Марку Силва кўрилмоқда. Шунингдек, "Тоттенхэм" техник директори Йохан Ланге "Брентфорд"дан Томас Франк номзодини ҳам кўриб чиқаётгани маълум қилинмоқда.
33-тур якунига кўра "Тоттенҳем" 37 очко тўплаб, АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Европа Лигасида эса жамоа ярим финалга чиқди ва ушбу босқичда "Буде-Глимт" билан беллашади.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments