Latest news

15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  2 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  7 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  14 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  5 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4

Португалия терма жамоаси Ирландияни йирик ҳисобда енгди News

Португалия терма жамоаси Ирландияни йирик ҳисобда енгди

Ҳозиргина АҚШнинг Ист-Рутерфорд шаҳрида жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Португалия терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Ирландияга қарши ўтказди.
Ўйинда Паулу Бенту шогирдлари йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишди.

Угу Альмейда дублга эришган бўлса, Аделину Виейринья ва Фабио Коэнтрау ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Яна бир гол автогол сифатида Ричард Киог ҳисобига ёзилди. Ягона жавоб тўпини Жеймс Макклин киритди.

Таъкидлаш жоиз, Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду бошланғич таркибда майдонга тушди ва 65-дақиқада захирага олинди. Роналду аввалги ўйинларда майдонга тушмаганди.

ИРЛАНДИЯ – ПОРТУГАЛИЯ – 1:5

Голлар:
Алмейда, 3 (0:1); Киог, 20 (0:2, автогол); Альмейда, 37 (0:3); Макклин, 52 (1:3); Виейринья, 77 (1:4); Коэнтрау, 83 (1:5).

Огоҳлантиришлар: Макклин, 56; Пирс, 80 (иккиси ҳам Ирландиядан)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика