Latest news

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  6 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Португалия терма жамоаси дарвозабони: "Мақсадимиз мусобақанинг сўнгги кунига қадар шу ерда қолиш" News

Португалия терма жамоаси дарвозабони: "Мақсадимиз мусобақанинг сўнгги кунига қадар шу ерда қолиш"

Португалия футзал терма жамоаси дарвозабони Эдуарду Соуза Жаҳон чемпионати стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Португалия терма жамоаси мундиалга қандай тайёргарлик кўрди? Панамага қарши кечадиган дастлабки учрашувга қанчалик тайёрсизлар?

- Биз Панама терма жамоасининг бир нечта ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик ва видеоларни кўрдик. Қийин ўйин бўлишини тахмин қиляпман, сабаби Панама жисмоний ҳолати анча кучли ва қарши ҳужумда жуда хавфли. Биз анча эътиборли ва ҳушёр бўлишимиз керак. Панама терма жамоаси бизга етарлича муаммо туғдира олишига ишонаман, аммо биз якунда ғалабани қўлга киритишимиз керак. 

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Марокаш, Тожикистон ва Панама терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олгансизлар...

- Кўпчилик бу терма жамоаларни жиддий қабул қилмаслиги мумкин, аммо футзални мунтазам кузатиб борадиган инсонлар бундай фикрламаслиги аниқ. Марокаш сўнгги йилларда яхшигина ўсишга эришди. Тожикистон эса Осиё Кубогида "сюрприз" жамоа бўла олди. Тожикистон футзалчилари юқори даражали ўйинчилар ва улар ўз ишини жуда яхши бажаришмоқда. Панама терма жамоаси эса "Конкакаф" минтақаси чемпиони. Барча рақибларга қарши осон ўйин бўлмаслиги аниқ.

- Амалдаги Жаҳон чемпионларининг ушбу мундиалдаги мақсадлари қандай?

- Аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз ўз минтақасининг чемпионлари билан бир гуруҳдан жой олганмиз. Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек, бизнинг асосий мақсадимиз мусобақанинг сўнгги кунига қадар шу ерда қолиш. Биз қийин гуруҳдан жой олдик, аммо кейинги босқичда яхшироқ вазиятда бўлишимиз учун гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак. 



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Эслатиб ўтамиз, Португалия футзал терма жамоаси мундиалдаги юришини 16 сентябрь куни Панамага қарши бошлайди. Учрашув соат 17:30да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика