Latest news

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади News

Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади

Диогу Жота ва Жорже Коста вафотидан кейин Португалияда давлат мукофотларига сазовор бўлишди.

Мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соуза собиқ футболчиларга "Хизмат кўрсатган" орденининг командор унвонини берди. Мукофотлар уларнинг яқин қариндошларига топширилгани Португалия футбол федерацияси томонидан маълум қилинди.

Бундан ташқари, мамлакат Бош вазири Луиш Монтенегру Жота ва Костага "Спорт соҳасидаги хизматлари учун" фахрий белгисини берди. Ушбу мукофотлар Жотанинг хотирасига ўтказилган тадбирда унинг яқинларига топширилди. Тадбирда Португалия термаси футболчилари қатнашди.

"Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота ва унинг Португалия иккинчи лигасидаги "Пенафиэл" жамоасида ўйнаган укаси Андре Тейшейра да Силва 3 июль куни Испанияда йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлишганди. "Порту"нинг собиқ ҳимоячиси Жорже Коста эса 5 август куни юрак хуружидан вафот этди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика