Португалия президенти: "Бугун бизнинг кун эмас экан"
10 dec 2022 23:44
News
Португалия президенти: "Бугун бизнинг кун эмас экан"
"Ёмон кун. Марокаш икки-уч вазиятидан биттасини голга айлантирди. Бизда вазиятлар кўпроқ бўлди, аммо ҳеч биридан унумли фойдалана олмадик. Фойдалироқ жамоа ғалаба қозонишини тан олиш керак. Чорак финалгача етиб борган жамоадан миннатдорман.
Фернанду Санту, бутун жамоа, ёшлар ва Криштиану Роналдуни бағримга босаман. Баъзида омадингиз келмайдиган кунлар ҳам бўлади.
Танқид бўлади, бу тушунарли. Ҳеч ким мағлуб бўлишни истамайди. Тактика ёки таркиб ёмон дейишади. Марокаш яхши жамоа эканлигини кўрсатди.
Португалия иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилди, вазиятларга эга бўлди, аммо бу ёрдам бермади, тўп дарвозага киришни хоҳламади. Афсуски, ғолибни табриклашга мажбурмиз.
Ярим финалга яқин эдик. Бироқ Испания, Германия ва Бразилияларда ҳам шундай бўлди. Улар бу босқичга ўта олишмади" - дейди Португалия президенти.
Comments