Latest news

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  5 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Португалия Евро-2020 фаворити. Асосий сабаб “Спортинг” академиясидан чиққан юлдузлар News

Португалия Евро-2020 фаворити. Асосий сабаб “Спортинг” академиясидан чиққан юлдузлар

Португалия футболининг ривожланиши бевосита “Спортинг” футбол академиясининг фаолияти билан боғлиқ.

Мамлакатда истеъдодларни топганликлари учун мухлисларга ҳам пул тўланади.

Юлдузларнинг конвейер тизими қандай ишлайди?

Евро-2016 финал учрашуви. Португалия Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида илк  бор йирик мусобақада ғолиб бўлди. Ўша таркибдаги 10 нафар футболчи айнан “Спортинг” академияси тарбияланувчилари эди. Уларнинг барчаси мусобақада майдонга тушишди: Патрисио, Фонте, Моутинью, Вильям Карвалью, Роналду, Седрик, Жоау Мариу, Адриен Силва, Нани ва Куарежма.

Евро-2020 да “Спортинг”нинг терма жамоага таъсири сақланиб қолди: юқорида санаб ўтилганларнинг 5 нафари ва ҳимоячи Нуну Мендеш ҳамда ярим ҳимоячи Жоау Палинья таркибга жалб этилди. Бу икки футболчи ўз клубларига 19 йил кутилган чемпионликни олиб келишди. 

“Спортинг” академияси бутун Европа футболига таъсир ўтказади. “SIES” (Халқаро спорт тадқиқотлари маркази) маълумотларига кўра, жамоа Европанинг юқори лигаларида ўйнаган тарбияланувчилари сони бўйича тўртинчи ўринни (“Аякс”, “Партизан” ва “Динамо Загреб”) эгаллаб турибди.

Дунёдаги энг яхши футбол мактабларидан бири қандай ишлашини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Луиш Фигу ва Криштиану Роналдуларни айнан “Спортинг” академияси етиштириб берган. Роналду 12 ёшида, Фигу эса, 13 ёшида жамоага қўшилган.

Криштиану Роналду ҳикояси

1997 йилда Мадейрадаги “Спортинг” мухлислар клуби президенти Аурелио Перейрани (академиянинг узоқ йиллик директори) чақириб, оролнинг учта профессионал клубидан фақат биттасида мактаб кўрган иқтидорли бола борлиги ҳақида сўзлаб берди. Перейра скаутларни юборди, аммо фурсатни бой берди. Белгиланган соатда “Насьонал”нинг яна бир ёшлар жамоаси ўйнамоқда эди.

Ёш Роналду ўша ерда эди. Перейрага қўнғироқ қилиш учун 30 дақиқа давомида унинг ўйинини томоша қилиш етарли бўлди. Шундай қилиб Криштиану Лиссабонга таклиф қилинди.

Аввалига жуда қийналди: қариндошларни соғиниш туфайли кўз ёш тўкди, ўзининг туғилган маскани Мадейрага кетгиси келаверди (гарчи йигитларга йилига бир-икки марта саёҳат қилишларига рухсат берилса ҳам). Бундан ташқари ўқиш билан боғлиқ муаммолари мавжуд эди ва синфдошлари уни талаффузи туфайли масхара қилишарди. 

У учун шахсий психолог ёллашди ва Мадейрадан мураббий таклиф қилинди. Шу кундан бошлаб Роналду ниҳоятда самимий инсонга айланди.

Криштианунинг соғлиғи яхшиланди, бироқ менсимаслик руҳи сақланиб қолди. Бир куни у ечиниш хонасидаги ўрнини йиғишдан бош тортди. “Спортинг” раҳбарияти бунга чора қўллади ва Роналду “Маритимо” билан ўйин қайдномасидан олиб ташланди. Зотан, майдонда етакчи бўлган ҳужумчи ғазаб билан мураббийга бақирди, ўйинни тенг баҳолашни талаб қилди, аммо вазият ўзгаришсиз қолди.

Роналду ўзгарди. У майдонда ҳиссиётли бўлиб қолди, хатолари учун шерикларига кўп танбеҳ берди, лекин жамоаси учун максимал фойда келтирди. Академия раҳбарияти бу муносабатни юқори баҳолади, аммо майдон ташқарисидаги ўзбошимчаликларига қаршилик қилди.

Айтганча, айнан “Спортинг”да Роналду ўзининг идеал спорт формасига кира бошлади. Жисмонан бақувват ва абжир йигитга айланди.

Аурелиу Перейра Криштиану ўз устида қандай ишлаганини эслади:”Ёшлар жамоаси учун янги база барпо этилаётганида, йигитлар қароргоҳда яшайдилар. Яқин атрофда йўл бор эди. Роналду ҳар куни эрталаб кўчага чиқиб, оёқларига оғир нарсаларни боғлаб, светофорнинг яшил чироғи ёнган пайтда югуриш машқларини бажарди. Бу ўзидаги куч ва тезликни оширади, реакциясини яхшилайди деб ишонган”.

Шу даврдан бошлаб унинг суратлари академиянинг деворларида илина бошлади. У ҳақиқий етакчига айланаётган эди. 

2020 йил сентябрь ойида Криштианунинг мақоми расман тасдиқланди: академияга унинг номи берилди. Расмий баёнотда “Криштиану Роналду номидаги академия “Спортинг” клубининг мукаммаллигини ўзида мужассам этади”, деб ёзиб қўйилди.

Луиш Фигу ҳикояси

“Спортинг” базасида Луиш Фигунинг расмлари ҳам етарли. Ушбу истеъдодни кашф этиш янада ғаройиб бўлган. Скаутлар Фигуни Алмада шаҳридаги кўчалардан бирида кичик футбол ўйинида кўришган. Бироқ катта футбол 13 ёшли болакай учун жуда мос келади. Фигу ҳеч қачон ўзининг ноёб техникаси билан ажралиб турмади. У жамоавий футболнинг бир қисми сифатида улғайди. 

Луиш Фигу бешта тилни яхши билади, Португалияда бар ва ресторанларни бошқаради ҳамда сил касаллиги мавжуд бўлган одамларга хайрия дастурлари орқали ёрдам беради. “Барселона”дан “Реал”га ўтгач, мухлисларнинг кўп йиллар унга бўлган нафратидан кўра, албатта, бундай ишлари устунроқ кўринади.

Мухлислар клуби президенти - Аурелиу Перейра

2002 йилдан бери “Спортинг” ёшлар базаси Алкочетеда  жойлашган. Пойтахтдан ярим соатлик йўлда, Тагус дарёси яқинидаги яйловлар бўйида жойлашган ҳудудда еттита футбол майдони, тиббиёт маркази, спорт зали мавжуд. Футбол ўйнаш учун жуда мос ва шовқинларсиз ҳудуд. 

Перейра ҳар бир ташриф буюрувчи ҳақида ҳисобот тузган ва оддий одамлар билан яқин алоқада бўлган. Одамлар “Спортинг”га ёрдам бера бошлади. Мухлислар фақат фойдали тавсиялар учун мукофотланди. Роналду ҳақида ҳам, мухлислар клуби президенти хабар берган.

Аурелио бутун ҳаёти давомида клубга садоқатли эди ва 14 ёшида унинг ўзи академияга келган, деярли 60 йил давомида жамоа билан бирга бўлган.

Муваффаққиятнинг яна бир сири

Ёшлар футболи директори асосан маҳаллий бозорларга эътибор қаратади. “Порту”ва ”Бенфика” академияси асосан ўсмир футболчиларга эътибор қаратса, “Спортинг” 9-11 ёшли болаларни жамоага олиб келади. 

Баъзан битта ўйин ҳамма нарсани ҳал қилади. Перейра терма жамоа дарвозабони Руи Патрисиони кузатган йилларини шундай эслайди: “У ҳужумчи сифатида ўйнади, алоҳида нарса йўқ. Аммо бир марта “Лейсия” академиясида у дарвозани ишғол қилди - бизнинг скаутимиз негадир ундан ажойиб дарвозабон яратаман деб айтган эди”. 

Патриcио 12 ёшли болакай сифатида “Спортинг”га умрининг 18 йилини берди, “Вульверхемптон”га трансферидан клуб 18 миллион евро ишлаб олди.

“Спортинг”нинг собиқ футболчиси Фернандо Нелсон буни қуйидагича изоҳлади: “Клубнинг асосий даромад манбайи ёшларга боғлиқ. Улар ёш йигитларга энг яхши шароитларни яратиб берпдилар ва шуна яраша фойда кўриадилар. “Спортинг” академияга сармояни кейинги трансферлар орқали тўлайди, бу орқали жамоа молиявий барқарорликка эришади. Сўнгги беш йилни олинг: Адриен Силва (13 ёшида олиб келинган) “Лестер”га 25 миллион эвро эвазига кетди, Желсон Мартинш (15 ёшида олиб келинган) “Атлетико”га 22 миллионга, Жоау Мариу (11 ёшида олиб келинган) “Интер”га 40 миллионга. Арзимаган сармоялар бора-бора катта пулга айланади.

“Спортинг”нинг барча жамоалари 4-3-3 так-тикасида ўйнамоқда, аммо академия ўзига хос ўйин тамойилларидан воз кечди. Мураббийлар доимий равишда “Аякс”, “Барселона” ва Жанубий Америка клублари билан тажриба алмашиш ва бошқа фалсафалар бўйича билимларни ўрганиш учун малака оширадилар. 

Аммо Португалиянинг ёшлар жамоаларида яна бир фарқ қилувчи хусусият мавжуд:

“Биз ҳар доим қанот ҳимоячиларига ихтисослашганмиз”,- дейди дарвозабонлар мураббийи Мигел Миранда. 

Мураббийлар марказдаги ўйинчиларнинг масъулиятини камайтиришади, улардан қанотга тезроқ пас беришни сўрашади, қанот футболчисида дриблинг қилиш ва вазиятлар яратиш учун етарлича вақт бор. Роналду, Фигу, Нани ва Куарежма айнан шу услубнинг намояндалари ҳисобланади. 

“Спортинг” ўз имиджини ана шундай ўйинчилар орқали шакллантиради ва бутун дунё Португалиянинг энг яхши ёш дриблинг ижрочилари бу ердан етишиб чиқишини яхши билади. 

Аммо клуб ичида қатъий кун тартиби ҳукмронлик қилади: соат 16:00 гача мактаб, ҳар куни кечқурун машқлар, бир соат спорт залида машқлар, мушакларнинг кўп ишлашига эътибор берилади. Луиш Мартиншнинг фикрига кўра, майдонга ўтиш билан боғлиқ муаммолар ҳам симуляторларнинг нотўғри юкланиши билан боғлиқ бўлиши мумки: болалар шунчаки оёқларида куч сезмайдилар.

Guardian’ журналисти Алекс Клефам машғулотда биринчи бўлиб ажойиб дриблингдан сўнг гол урган ва бир неча дақиқадан сўнг учта оддий узатишни амалга оширолмаган йигитни кўриб ҳайрон қолди. Эртаси куни Мигел Миранда вазиятни қуйидагича тушунтирди:”У жамоадан четлатилади. Биз ҳар уч ойда бир марта жисмоний тестларни ўтказамиз, бу йигит биз талаб қилган даражада эмас. Масалан, футболчининг тиззалари ёки бўғимлари профессионал футболга мос келадими ёки йўқлигини олдиндан ўрганамиз. Бу йигит стандартларга жавоб бермайди”.

Яхши жисмоний тайёргарликсиз “Спортинг” ўйнай олмайди. Аммо танадан ҳам муҳимроқ нарса бор - психология.

Ички муҳит

Академияда ўзига хос муҳит мавжуд: мураббийлар футболчиларга бақиришмайди, Нани “Бенфика”дан кўра “Спортинг”ни афзал кўрди, чунки у жамоада дўстлар орттирди. “Спортинг” Нани трансферидан 25 миллион евро ишлаб олди ва у “Манчестер Юнайтед” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ҳамда тўрт марта АПЛ чемпиони бўлди. Футболдаги катта ютуқлар португалияликка катта оиласини Санта Филомена қишлоғидан олиб чиқишда ёрдам берди, у ерда футболчининг ўзи очликдан азият чеккан ва хароба уйда яшаган. Уйнинг ичида каламушлар ва калтакесаклар бўлган.

Аурелио Перейра клуб ва футбол мактабига келадиган ҳар бир йигит ўртасидаги азалий риштани таъкидлайди:”Агар бизга узоқдан бола келса, мақсадимиз уни академияга яхши тарзда қўшиб қўйишдир. Бир кун келиб буюк бўлиши мумкин бўлган ёшлар ҳаётидаги кескин ўзгаришлар учун биз жавобгармиз. Биз уларни ҳам футболчи сифатида, ҳам эркак сифатида ривожлантиришга интиламиз”.

“Спортинг” академиясидан “Тоттенхем”га ўтган ҳимоячи Эрик Дайер шундай эслайди:”Спортинг”да одобли одамларни тарбиялашади ва бу билан фахрланади. Тўп билан ёмон муомалада бўлганингиз учун сизни кечиришади, аммо сиз бировга нисбатан ҳурматсизлик қилсангиз, албатта жазоланасиз. Академияда ҳеч бўлмаганда бир марта бақириқ овозини эшитмаганман.

Англияга келганимда мураббийлар йигитларга танбеҳ бераётганини кўрдим, бутун ўйинни бақириб ўтказишарди. “Спортингда мураббий бутун ўйин давомида захира ўриндиғида ўтиради ва индамайди. Ўзингизнинг хатонгизни англаганингизда футболни яхшироқ тушунасиз. Учрашувдан кейин агар буни ўзингиз қилмаган бўлсангиз, албатта, улар сизни тўғрилашади”.

“Спортинг”нинг кўплаб битирувчилари қийин ҳаётдан қутулишди, оилаларига пул билан ёрдам беришди ва ҳозирги кунда бутун мамлакатни обод қилишмоқда. 

“Тиришқоқлик, фидойилик ва шон-шараф!” - бу шиор “Спортинг” академиясига кираверишда ҳамма кўрадиган қилиб ёзиб қўйилган.

Айтганча, Португалия турнир фаворити эканлигини унутманг! 

Асосийси, бу ҳақиқат!

Sports.ru сайтидан Ҳумоюн Орипов таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика