Latest news

13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  1 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  2 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  13 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0

Польша терма жамоаси бош мураббийсиз қолди News

Польша терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Польша терма жамоаси расмий сайти Чеслав Михневич терма жамоа бош мураббийлигидан кетганини тасдиқлади.

"Польша футбол уюшмаси бошқарув кенгаши номидан Чеслав Михневичга 11 ойлик мураббий сифатидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз. Хабарингиз бор, у жуда қийин даврда жамоани қабул қилиб олди. Шунга қарамай, у ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, Миллатлар Лигаси элит дивизионидаги ўрнини сақлаб қолди", – деди Польша футбол ассоциацияси президенти Цезарий Кулеша.

Польша футболи раҳбари Михневич 1986 йилдан бери Жаҳон чемпионати плей-офф босқичидаги илк йўлланма учун миннатдорчиликка лойиқ эканини таъкидлади.

Расман Польша термаси бош мураббийи лавозими 31 декабрь куни бўшайди. Михневич шогирдлари Қатар мундиалида 1/8 финалга чиқди ва бўлажак финалчи Франциядан 1:3 ҳисобида енгилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика