Latest news

22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  0 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  0 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  65 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари News

Поло, марафон, хоккей ва дартс усталари

Футболчиларнинг ҳаёти ва хаёли футболдан бир дақиқа ҳам узилмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Албатта, улар бутун ҳаётини футболга бағишламаган. Уларда футболдан бошқа хобби, қизиқадиган спорт турлари борлиги табиий. Ҳозир айнан футболдан бошқа спорт турларида ҳам яхши натижалар қайд эта олган бир нечта футбол юлдузини кўриб чиқамиз.

Габриэль Батистута – поло

Аргентиналик футболчи Батистута поло спорт турининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Профессионал футболчилик фаолиятини якунлагач, бу спорт турига янада кўпроқ эътибор қаратди, яъни ҳафтада 3-4 кунни поло учун сарфлади. Кейинроқ деярли профессионал даражага чиқди. Ҳатто унинг "Бока Хуниорс" поло жамоасига қабул қилиши ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди. 

Бу йил 53 ёшни қарши олган собиқ футболчи айни дам полода ҳам "бутсаларини михга илган".

Арьен Роббен – марафон

Нидерландия футболи афсонаси, собиқ футболчи Арьен Роббен футболдан ташқари югуриш марафонларида қатнашишни ёқтиради. 

Ўтган йили фаолиятини якунлаган Роббен яқинда Роттердам шаҳрида бўлиб ўтган марафонда иштирок этиб, уни муваффақиятли якунлади. У 42 километрлик марафонда етакчидан 69 дақиқа ортда қолди. 

"Баъзилар мени аҳмоққа чиқарди, лекин мен ушбу спорт мухлисиман", – деди Роббен.

Петр Чех – хоккей

Асримизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Петр Чех муз хоккейи ишқибози! Собиқ футболчи фаолиятини тугатганидан сўнг "Челси"нинг спорт директори сифатида иш бошлади. 

Расмий ишлардан ортганида кўп вақтини хоккей таёғи ва шайба билан ўтказади. Яқинда Петрнинг "Гилфорд Феникс" хоккей жамаоси билан шартнома имзолагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Чех яна севимли позициясида – дарвозабон ролида. 

"Баъзилар ишим ўзгарганини айтишяпти. Йўқ, ундай эмас. Болаликдан ўзим учун севимли деб билган спорт турим билан шуғулланиш ҳеч нарсага ҳалал бермайди", – деди Чех.

Фрэнк Лэмпард – дартс

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Фрэнк Лемпард нишонни пойлаш спорт турини ашаддий ихлосманди ҳисобланади. У бу тур билан тез тез шуғулланиб туради. 

"Жон Терри билан дартс бўйича мусобақалар уюштириб турардик. У ҳам жуда яхши ўйнайди", – деди "Челси" собиқ аъзоси. 

Лэмпард дартс бўйича жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб, яхши кўрсаткич қайд этгани билан мақтана олади.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика