Полиция немис футбол иттифоқида тинтув ишларини ўтказди
03 nov 2015 17:12
News
Полиция немис футбол иттифоқида тинтув ишларини ўтказди
Немис полицияси солиқ тўлашдан қочиш иши бўйича Германия футбол иттифоқининг (DFB) штаб-квартирасида тинтув ўтказди.
Олдинроқ DFB 2006 йилги жаҳон чемпионатини Германияда ўтказиш учун ФИФАнинг тўрт вакилини сотиб олганлиги ҳақида ОАВда маълум қилинган эди. Шу билан бирга, ФИФА мансабдорларини сотиб олиш учун "қора касса" яратилганлиги ҳақида ҳам хабар берилган. Ўшанда Adidas фирмасини бошқарган Роберт-Луис Дрейфус 10,3 млн. фунт миқдоридаги бу фонд маблағини "Бавария" фахрий президенти Франц Беккенбауэрга берган. Беккенбауэр 2006 йилда ФИФА президенти Йозеф Блаттер билан тил бириктирганлиги ҳақида DFB президенти Вольфганг Нирсбах маълум қилди. Беккенбауэрнинг бундан жуда жаҳли чиқди ва Нирсбахни судга бериши мумкинлигини айтди.
Link :
Source : Spiegel
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments