Latest news

18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  0 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  5 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  14

Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас" News

Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Паркер клуб янги дарвозабон олишни тезлаштириши кераклигини айтди.

Кеча манкунианликлар 4-дивизион вакили "Гримсби Таун"га мағлуб бўлиб, Англия лига кубогини тарк этди. Ушбу баҳсда ўтказиб юборилган иккала голда ҳам Андре Онана қўпол хатога йўл қўйди.

"Майдондаги исталган футболчининг ҳафталик маоши "Гримсби"нинг барча футболчилариникидан кўп. Ушбу жамоадаги барча футболчиларнинг ҳафталик маоши 200 минг фунт чиқади деб ўйламайман. "Юнайтед"да эса ҳафтасига бундан кўп маош оладиган футболчилар бор. Бу ёмон ҳолатдан далолат.

Бу хаосга айланиб кетиши мумкин. Кўчага чиқар эканман, одамлар менга қараб: "Дарвозабонингизга нима бўлди?" дейишади. Гап шундаки, у дарвозабон эмас. Гап тамом! "Манчестер Юнайтед"га янги дарвозабон кераклиги кундек равшан. У жуда яхши пас берадими, оёқда зўр ўйнайдими, бунинг умуман фарқи йўқ. У дарвозасига келаётган зарбаларни қайтариши керак", - деди Паркер.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика