Latest news

13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  58 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  16 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4

Пол Ле Гуэн: “Биз рақибга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик” News

Пол Ле Гуэн: “Биз рақибга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик”

Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоалар ўртасида бўлиб ўтган биринчи ўртоқлик учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Пол Ле Гуэннинг фикрлари қуйидагича бўлди:
“Биз бугун чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Ўзбекистон терма жамоаси бир нечта хавфли вазиятларни ярата олди, бироқ дарвозабонимиз яхши ўйин кўрсатгани учун гол ўтказиб юбормадик. Мен шогирдларимнинг ҳаракатидан қониқдим, қолаверса майдонда рақибга нисбатан яхшироқ кўриндик”.

“Асосий дарвозабонимиз Али Ал Ҳабсининг майдонга тушмагани сабаби иккинчи дарвозабонга имконият бердим ва у ишончни оқлади. Бу эса рақобатни юзага келтириши турган гап. Лекин шунга қарамай, бизда асосий посбон Ал Ҳабси ҳисобланади ва бу борада ҳеч қандай савол бўлиши мумкин эмас”.

“Ўзбекистон термаси ҳақида нима дейишим мумкин? Уларнинг ўйини менга ёқди, футболчилар комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қилишди, бироқ бу ҳар доим ҳам ўхшамайди. Қолаверса, биз ҳимояда ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Олдинда яна бир ўртоқлик учрашуви бор ва шу ўйинда ҳам ижобий натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз”.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика