Latest news

10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  7 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  18 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  6 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5

Погба: "Месси пиёда юрса уни танқид қилмайсизларку" News

Погба: "Месси пиёда юрса уни танқид қилмайсизларку"

"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба танқидга қандай муносабатда эканлигини айтди.

"Мен бошқалар фикри учун яшамайман. Ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор ва уни ҳурмат қиламан.

Футбол ўйнайман, ўзимга ёққан ишни бажараман. Яқинларим мени қўллаб-қувватлашади. Улар мен учун муҳимроқ. Биз ҳаммани яхши кўришимиз ёки барчага ёқишимизнинг иложи йўқ.

Кимдир менга "Сени ёқтирмайман" деса, бундан ғазабланмайман. Инсоннинг бунга ҳаққи бор. Сиз мени яхши кўришга мажбур эмассиз.

Ўйин услубим ҳақида гапирадиган бўлсам, доимо шундай ҳаракат қилганман. Эришган ютуқларим айнан шу услуб туфайли бўлган. Месси пиёда юрса, уни танқид қилмайсиз-ку.

Сиз менга қандай ўйнашни ўргата олмайсиз. Ҳеч ким. Футбол шундай.

4-3-3 ўйин схемаси? Агар бу фойда бермаса, бутун маъсулият менинг бўйнимда бўлади. Тасаввур қилинг, мен яхши ўйнаяпман, аммо жамоа мағлубиятга учраяпти. Кимни танқид қилишади? Мени! Агар тўп бизда бўлмаса, қандай ўйнаш мумкин? Жамоа тўп билан бўлганда ўйинга таъсир ўтказишим мумкин.

Бу адолатсизлик ва нормал ҳолат эмас. Мени ҳамма каби муҳокама қилишмайди. Буни чақирувдек қабул қиламан.

ЖЧ-2018? Франция ғалаба қозонади дея олмайман. Биз бунга қодирмиз, аммо бошқа жамоалар ҳам шундай. 15 июлда ҳаммани учрашувга чақираман" - дейди Погба.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика