Latest news

21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  0 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  4 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  4 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  6 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   5 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  24 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5

Пляж футболи: Терма жамоада янги номлар пайдо бўлиши мумкин News

Пляж футболи: Терма жамоада янги номлар пайдо бўлиши мумкин

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари терма жамоа бош мураббийи Аҳаджон Юсупов учун терма сафига янги номзодларни саралаб олиш имконини берди.
Қайд этиш жоиз, 15-19 июль кунлари Қарши шаҳрида пляж футболи бўйича VIII Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Кубок ўйинлари якунига етгач, 20-24 июль кунлари Қаршида пляж футболи бўйича VIII Ўзбекистон Чемпионати ўйинлари ўтказилди.

Эътиборлиси, ҳар иккала турнирнинг финал баҳсида Қаршининг икки жамоаси - «Дустлик-AIN» ва «Насаф» клублари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришди ва ҳар иккала финалда ҳам «Дустлик-AIN» рақиби устидан ғалаба қозонди. Кубок финалида «Дустлик-AIN» «Насаф» устидан 8:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Чемпионат финалида 6:3 ҳисоби қайд этилди ва «Дустлик-AIN» Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди.

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Аҳад Юсуповнинг қайд этишича, Кубок ва Чемпионат баҳслари терма жамога янги футболчиларни саралаб олишда ёрдам беради. Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган пляж спорт турлари бўйича IV Осиё Ўйинларида иштирок этади.

«Чемпионат ва Кубок ўйинлари менда катта таассурот қолдирди. Ҳар иккала мусобақа жуда қизиқарли ўтди ва энг аҳамиятлиси, терма жамоага янги номзодларни саралаб олишимизга имкон берди», - дейди Аҳад Юсупов.

«Пляж футболига қизиқиш ошиб бораётгани муҳим. Бу спорт тури билан қанча кўп одам шуғулланса, уни ривожлантириш ҳам шунча осон кечади», - дейди Юсупов.

Ноябрь ойида ойида пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларида иштирок этамиз. Унгача терма жамоа иштирокида бир қанча йиғинлар ташкил этишни ва шу йиғинлар орқали якуний таркибни аниқлаб олишни мақсад қилганмиз. Умид қиламанки, турнир бошлангунича яхши спорт формасига киришга улгурамиз ва мусобақада ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз», - деди терма жамоа бош мураббийи.

Маълумот учун, пляж спорт турлари бўйича IV Осиё Ўйинлари ноябрь ойида Таиланднинг Пхукет шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур Осиё Ўйинларида жами 19та спорт тури бўйича спортчилар ғолиблик учун курашадилар. Осиё Ўйинларинг футбол мусобақаси эса 14-20 ноябрь кунлари оралиғида ўтказилади ва унда Осиёнинг 16та терма жамоаси иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика