Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинларидаги иштирокини 6-ўринда якунлади News

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинларидаги иштирокини 6-ўринда якунлади

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинларининг 5-ўрини учун баҳсида Уммон терма жамоасига йирик 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди.
Таиланднинг Пхукет шаҳрида пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинлари давом этмоқда. Осиё Ўйинларининг пляж футболи мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун 5-ўрин учун баҳсда Уммон терма жамоасига қарши майдонга тушди. Мазкур баҳс Аҳад Юсупов шогирдларининг 2:8 ҳисобидаги мағлубияти билан якунига етди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинларидаги иштирокини 6-ўринда якунлади.

Осиё Ўйинлари. Пляж футболи. Эркаклар. 5- ўрин учун баҳс. 21 ноябрь
Ўзбекистон - Уммон 2:8
Голлар:
Фарҳод Мираҳмедов (3, 10) - Ал Блуший (7, 23, 31), Ал Араймий (11), Ал Ораймий (18, 36), Ас-Саутий (34), Ёқуб (36)


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика