Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  0 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз" News

Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз"

"Пахтакор" - "Шаржа" ўйинидан аввалги матбуот анжуманида бош мураббий Питер Хюистрага ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ҳамроҳлик қилди.

Хюистра: 

- Биринчи даврада етарлича очко жамғара олмадик. Шу сабабли эртага бизни жуда муҳим ўйин кутмоқда. Олдинги баҳсдаги хатоларни ўргандик, таҳлил қилдик. Жамоам ўйинни жуда ёмон ўтказди деб ўйламайман, аммо ҳимоявий ҳаракатларда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Ҳимоя фақат ҳимоячиларнинг ҳаракатидан иборат эмас, унда бутун жамоа иштирок этади. Жамоавий ҳаракат бўлиши керак. Қолаверса, тўпни назорат қилиш орқали кўпроқ имконият яратишимиз лозим. Бу борада уйғунликни юзага келтириш даркор. Чемпионлар Лигасида буни уддалашга уриниб кўрамиз. Биринчи беллашувда 70 фоиз ҳолатда тўпни назорат қилдик, аммо бу самара бермади. Энди вазиятларни кўпроқ содир этишга интиламиз.

"Шаржа" яхши савиядаги жамоа. Эртага Коронадо майдонга тушган тақдирда улар янада хавфли бўладими? Биз ўз ўйинимизни, юқори савиямизни кўрсата олсак, жуда яхши жамоамиз. Айнан шуни уддалашга ҳаракат қиламиз. Дастлабки икки учрашувда ғалабага ҳақли эдик, аммо омадимиз келмади. "Шаржа" билан биринчи баҳсда эса хатоларга йўл қўйдик. Буларни тузатишга уринамиз. Босим бор ҳолатда барча ишлар яхши бўлиши керак.


Эркинов: 

- Биз эртага жуда катта аҳамиятли ўйинда майдонга тушамиз. Бу рақибга қарши биринчи ўйиндаги хатоларни мураббийимиз тушунтириб ўтди. Керакли кўрсатмалар берилади ва фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика