Latest news

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Питер Хюистра: "Натижадан хафамиз" News

Питер Хюистра: "Натижадан хафамиз"

ОЧЛнинг 5-тури доирасида Эроннинг "Трактор" жамоасига қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Натижадан хафамиз. Футболчилар ғалаба учун охиригача курашишди. Вазиятлар яратишга уриндик. Имкон қадар гол уришга уриндик, аммо бу самара бермади. Рақиб дарвозабони ажойиб сейв намойиш этди. Энди сўнгги ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз. Мавсум ҳали давом этади, хатолардан хулоса чиқарамиз.

Ўтган йили шаклланган жамоага эга эдик. Сафимизни 4-5 нафар етакчи футболчилар тарк этгани таъсир кўрсатди. Лекин ёшлар билан яна яхши даражага кўтарила оламиз. Иқтидорли ёшларимиз тажриба тўплашмоқда. Уларнинг маҳорати ўсиб бормоқда. Биз бу қийинчиликни енгиб ўтишимиз керак, ушбу жамоани юқорироқ савияга олиб чиқишимиз зарур. Биз ўз фалсафамизга мос, ҳужумкор футбол ўйнаяпмиз. Лекин баъзи жиҳатлар борасида боғламни яхшилаш лозим. Ҳозир ҳам бир неча баҳсда ғалабага яқинроқ эдик.

Санжар Қувватов: - Ўйин қийин кечди, чунки йигитларда кетма-кет баҳслардан кейин чарчоқ сезилмоқда. Ютуққа эришиш учун ҳаракат қилдик, аммо рақиб посбони жуда ажойиб ўйнади. Ҳамкасбимни олқишлайман. Ушбу мусобақада бизга омад ҳам етишмади. Баъзи учрашувларда ғалабага ҳақли бўлгандик. Рақиблардан кўпроқ имкониятлар юзага келтирдик. Турнир мен учун ҳам, жамоа учун ҳам анча оғир бўлди. Энди сўнгги беллашувда зафар қучишни интиламиз. Мавсумнинг қолган қисмида ушбу хатолардан хулоса қилган ҳолда яхши ўйнашга уринамиз.

Rating: -42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика