Latest news

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  69

Питер Хюистра чемпионликдан сўнг нималар деди? News

Питер Хюистра чемпионликдан сўнг нималар деди?

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Питер Хюистра чемпионликни нишонлаш маросимининг ўзида баъзи саволларга жавоб берди.

-Бу мавсум қандай кечди? Аввалги мавсумлардан қийинроқ кечдими?

-Албатта, ҳар бир мавсум бошқасидан фарқ қилади. Бу мавсум боши молиявий қийинчиликлар туфайли жуда оғир кечди. Биз барчасини жуда ёш жамоа билан бошлашимиз керак эди. Жамоадаги ҳамма жуда қаттиқ меҳнат қилди ва шу сабаб ҳам биз жуда кўп ўйинларда ғалаба қозондик. Мана бугун бу меҳнатлар учун тақдирланяпмиз. Бугунги, чемпионлик нишонланган ўйинда ҳам чемпион қандай бўлиши керак эканлиги кўрсатиб қўйдик.

-Кейинги режалар қандай? Клубда қолишни режалаштиряпсизми?

-Кўрамиз. Бу ерда менга жуда кўп нарса маъқул келди, жамоа ҳам ажойиб. Кейинги ҳафталарда биз бор эътиборни кубокга қаратамиз. Шундан сўнг, келажак ҳақида бирор қарорга келамиз. Умуман олганда бор эътиборимни ҳозирда "Пахтакор"га қаратганман. Биз кейинги мавсум учун режалар, машғулотлар лагери, ўйинчилар ҳақида бош қотиряпмиз.

-Жамоани янада кучайтириш ҳақида ўйлаяпмизми? 

-Биз кейинги ҳафталарда айнан шу масалаларни муҳокама қилишимиз керак. Мураббий сифатида сиз ҳар доим клубингизни кучайтиришни хоҳлайсиз. ОЧЛда эса ҳамманининг ўз амбициялари бўлади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика