Latest news

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  4 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  10 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   3 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  53 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  23 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Питер Хюистра: “Андижон“дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик” News

Питер Хюистра: “Андижон“дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни жуда яхши бошладик. Гол ҳам урдик. Биринчи бўлимда катта устунликка эга бўлдик. Танаффусга чиқишдан олдин футболчилар бир оз хушёрликни йўқотишди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5 дақиқасида кўрсатган ўйинимизни тушунмадим. Бу мен билган “Пахтакор” эмасди. Сусткашликка йўл қўйишимиз натижасида рақибга иккита қулай имконият тақдим этдик. Ўйиндаги устунликни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Қайсидир маънода ўтган тур “Андижон”дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботладик. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди”, – дейди Питер Хюистра. 

- Бир неча тур олдинги “Пахтакор” Суперлигадаги танаффусдан кейин 1:0 ҳисобини сақлаб қолган ҳолда, ўйинни “ўлдириш”га ҳаракат қилаётганди. “Турон” билан ўйинда бунинг аксини кўрдик. Бу “Пахтакор”нинг исталган вақтда ўйинни кучайтира олишини англатадими? Рақиб ҳисобни тенглаштиргач жамоа яна очилиб ўйнади. Иккинчи саволим: Шерзод Темиров иккинчи таймдаги пасайиш чарчоқ билан боғлиқлигини айтди. Жамоа захираси бўйича чемпионатда кучли учликка киради. Бундай жамоа чарчаб қолиши мумкинми?

- Иккинчи бўлимда рақиб олдинга ўтди. Улар танаффусдан сўнг янги ҳужумчи билан майдонга чиқишди. Натижада уларнинг мураббийи танлаган тактикадан сўнг бизда кўпроқ ҳужумга ўтиш имконияти юзага келди. Ҳисобни тенглаштиришгани билан бизга кўп бўш ҳудудларни яратишди. “Турон”нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда. 

- Шерзод Аъзамов ва Анзур Исмоиловнинг ёнида ёш футболчиларни ўстириш имкони йўқми? Улар бошқа ўсмайди. Фаолиятларининг чўққисидан ўтиб бўлишган... 

- Сизда бошқа ҳимоячилар бўлса, айтишингиз мумкин (кулади). Уларнинг ўйинидан қониқмоқдаман. 20 та ўйинда 8 та гол ўтказиб юбордик. Хатолар футболнинг бир бўлаги. Тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Чемпионлар лигасида катта мақсадларни кўзлаяпмиз. Қишда ҳар бир чизиқ учун жамоани кучайтирадиган футболчиларни қидирамиз. Олдин расман ОЧЛга йўлланма олишимиз керак. 

- “Пахтакор” биринчи таймда кўпроқ ўнг қанотдан ҳужум қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳужумлар чап қанотга кўчди. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ?

- Баъзи ўйинларимиз бўлади, тўлиқ ўнг қанотни ишлатамиз. Айрим баҳсларда фақат чап қанотни ишлатамиз. Бу ўйиндан келиб чиқиб ўзгартирилади. Рақибларга икки қанотдан ҳам босим ўтказа оламиз. Иккинчи бўлимда Черанни олдинроққа суриш орқали бўш ҳудуд яратдик. Натижада кескинлик ошди. 

- “Турон”нинг 77-рақамдаги (таҳр. – Билолхон Тошмирзаев) футболчисини персонал қўриқлаш мақсадида бирор ўйинчини бириктирганмидингиз? 

- Йўқ, бундай қилмадик. Бу футболчини ўйиннинг бошида бошқа қанотда ўйнатишди. Шу биз учун сюрпириз бўлди. Икки қанотда ўйнайдиган ҳимоячиларимиз яхши ўйин кўрсатишди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика