Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  1 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Пишур Украина ТВсига интервью берди ва “Бунёдкор”даги вазиятдан нолиди News

Пишур Украина ТВсига интервью берди ва “Бунёдкор”даги вазиятдан нолиди

Украиналик ҳужумчи Олександр Пишур Украинанинг 2+2 телеканалининг “Про футбол” кўрсатуви меҳмони бўлди.
Кўрсатув давомида Пишур “Бунёдкор”да ўтказган дамлари ҳақида фикр юритди ва охирида Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаб уйга қайтгиси келаётганини айтиб ўтди.

Кўрсатув бошида журналист Пишурни кутиб олди ва украинчасига саломлашиб ортидан ўзбекчасига “Қалайсиз?” деб қўйди. Сўнгра ўзбекчани ўрганиб олдингми деб сўраганида Пишур футбол атамаларидан ташқари баъзи қўпол сўзларни ёдлаб олганман деди. ҚУйида Пишурнинг айтганларини келтириб ўтамиз.

Украин ва ўзбек футболи ҳақида
-   Украинада асосан жисмоний футбол ўйналади, Ўзбекистонда эса бироз сокин, техник футболни маъқул кўришади.  

“Бунёдкор”даги одатлар ҳақида
-   Ҳар доим ўйиндан бир кун олдин кечки овқатга ош берилади. Бошида ҳайрон қолгандим, кейин ўрганиб кетдим. Кечки машғулотни тугатиб қайтганимизда ош аллақачон пишириб қўйилган бўлади. Ўзимизда ошпаз бор ва у ошни ўчоқда пиширади.

Миллий валютамиз ҳақида
-   Бир гал менга ўзбек сўмида маош беришганди. Ўшанда хотиним билан болам ҳам мен билан бирга эдилар. Маошимни машинанинг багажида тўртта қопга жойлаб меҳмонхонага олиб келишди. Ўшанда бунча кўп пулни кўриб қизим ҳайрон қолганди.

“Бунёдкор”нинг “олтин даври” ҳақида
-   Это’О, Ривалдо, Сколари каби машҳур шахслар келган пайтлар “Бунёдкор” Ўзбекистоннинг “Челси”си бўлганди. Эшитишимча,  ўша даврлар жуда зўр бўлган экан. Биргина Ривалдонинг оила аъзоларига Бразилияга учиб кетишаётганда чипта учун 72 минг доллар тўланган экан.

Украиналик журналистлар Тошкентга келиб “Бунёдкор” - “Сўғдиёна” баҳсидан лавҳа тайёрлашди. Бу ўйинда Пишур захирада қолдирилди ва телеканал ходимлари унинг захира ўриндиғида ўтирганини кўриб ҳайрон бўлишди.

“Бунёдкор”даги муҳит ҳақида:
-   Негадир уйга қайтгим келяпти, қолаверса, клубдаги вазият ҳам тушунарсиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика