Пирло, Жилардино, Мотта ва Батистута мураббийлик лицензиясига эга бўлди
28 sep 2018 07:20
News
Пирло, Жилардино, Мотта ва Батистута мураббийлик лицензиясига эга бўлди
Италия футбол федерацияси Андреа Пирло ва бир қанча собиқ футболчилар мураббийлик лицензиясини қўлга киритганлигини эълон қилди.
Унга кўра, эндиликда Андреа Пирло, Альберто Жилардино, Габриэль Батистута, Паоло Каннаваро, Тиаго Мотта, Даниэле Бонера, Хосе Антонио Чамот, Матузалем ва Паоло Монтеро мураббийлик лицензиясига эга ва улар ўз фаолиятларини бошлаши мумкин.
Мазкур литсензия уларга ёшлар ва аёллар жамоаларига бош мураббийлик қилиш ҳуқуқини беради. Шунингдек, Б Серия даражасидаги эркаклар жамоаларига ҳам бош мураббийлик қилиш мумкин.
Бундан ташқари улар А ёки Б Серия клубларида мураббий ассистенти бўлиб ҳам ишлашлари мумкин. Бош мураббий бўлиш учун эса улардан яна ўқиш талаб этилади.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments