Пирло футболчилар билан тактикани муҳокама қилмаган. Баъзи ўйинчилар майдондаги вазифаларини тушунишмайди (Corriere della Serra) News

Пирло футболчилар билан тактикани муҳокама қилмаган. Баъзи ўйинчилар майдондаги вазифаларини тушунишмайди (Corriere della Serra)

"Ювентус" футболчиларида жамоа узтози Андреа Пирлога саволлар бор.

41 ёшли мутахассис футболчилар билан тактик масалаларни муҳокама қилмайди, бу вазифани ёрдамчиси Игор Тудорга юклаб қўйган. Шунингдек, футболчилар ўйин пайтида кўрсатмаларни Пирлонинг бошқа бир ёрдамчиси – Роберто Барониодан олишади.

Бош мураббий тактика борасида жамоа аъзолари билан гаплашмайди, дейилади "Corriere della Serra" хабарида.

Таъкидланишича, бу вазият жамоанинг ҳозирги ҳолатига жиддий таъсир кўрсатган. Хусусан, Пауло Дибала ва Деян Кулусевски мураббий уларнинг олдига қандай вазифа қўйганини тўлиқ тушунмаяпти. 

"Ювентус" Италия чемпионатининг ортда қолган 9 туридан кейин мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди (17 очко). Андреа Пирло жамоаси кейинги турда "Торино" билан тўқнаш келади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика