Пиоли: "Жойимда ўтириб Романьоли тўпга ўйнаганини кўргандим"
23 feb 2020 13:12
News
Пиоли: "Жойимда ўтириб Романьоли тўпга ўйнаганини кўргандим"
Учрашувнинг 83-дақиқасида "Милан" ҳимоячиси Алессио Романьоли ўз жарима майдончаси ичида "Фиорентина" футболчиси Патрик Кутронени йиқитди. Учрашув бош ҳаками Жанпаоло Кальверзе эса пенальти белгилади ва буни Эрик Пульгар аниқ амалга оширди.
"Жавобгарликни ўз бўйнимизга олишимиз керак. Барчаси қўлимизда эди. Очко учун тўғри йўналишда кетаётгандик, аммо "Фиорентина" бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ўйнашни тўхтатиб қўйдик. Ўшанда биз рақиб таслим бўлади деб ўйлагандик.
Пенальтига тўхталадиган бўлсам, ҳатто ўтирган жойимда ҳам Романьоли тўпга ўйнаганини кўрдим. Алессионинг оёғини қўйганидан кейин тўп йўналишини ўзгартирди. Тушунмадим, нима учун бу паллада ВАР ишлатилмади? Бу тизим нима учун керак? Нима учун дақиқалаб вақтни керак бўлмаган нарсаларга сарфлашади-ю, натижага таъсир ўтказадиган хатоларни кўришмайди? ВАР барибир адолат ўрнатмади", - деди Пиоли.
Comments