Пиоли: "Ибрагимович ва Кьер жамоа даражасини ошириб юборди"
02 aug 2020 15:29
News
Пиоли: "Ибрагимович ва Кьер жамоа даражасини ошириб юборди"
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли Италия чемпионати якунлари ҳақида гапирди.
Сўнгги турда "россонери" "Кальяри"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва А Серия турнир жадвалида 6-қаторни банд этди.
"Яхши якун. Келаси мавсумни юқори характер, ғалабага ташналик ва ишонч билан бошлай оламиз. Янги йил байрамидан то шу кунга қадар жуда кенг кўламли ишни бажардик. Асосийси мухлислар бизга ишона бошлади. Златан Ибрагимович ва Симон Кьернинг келиши жамоанинг даражасини ошириб юборди.
Энди жамоавий ўйинни яхшилаш борасида ишлаш керак. Келаси мавсумда 5-6-ўринлар бизни қаноатлантирмайди деган умиддаман", - деди Пиоли.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!
Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди
Comments