Пиоли дербидан олдин нималар деди?
26 jan 2021 00:50
News
Пиоли дербидан олдин нималар деди?
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ушбу учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Италия Кубоги каби қизиқарли турнирда иштирок этиш жуда ёқимли, нимчорак финалдамиз, олдимизда муҳим ўйинлар бор. А Серия эса бошқа тарих. Ундаги ўйинлар эса муҳимлигини сақлаб қолади.
Биз "Аталанта"дан мағлуб бўлиб ушбу ўйинга етиб келяпмиз. Бу мағлубиятдан етарлича хулосалар чиқардик. Биз совринни қўлга киритмоқчимиз.
Ҳа, қуръада унчалик омад чопмади, бироқ қайд этиш керак, Кубокни ютишни истаётган клуб исталган рақибни ютиши шарт.
Беннасер ўзини яхши ҳис қиляпти, бироқ у 30 январь куни бўладиган "Болонья"га қарши ўйингача майдонга тушмайди. Чалханоглу эса ҳали тайёр эмас.
Манжукич, Тонали, Калулуда эса муаммолар бор. Буни қанчалик жиддийлигини билиб олиш учун эртанги кунни кутиш керак", - деди Пиоли.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Comments