Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  3 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  57 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  256

Пим Вербекдан Шаҳбоз Беғамовга тезкор жавоб News

Пим Вербекдан Шаҳбоз Беғамовга тезкор жавоб

Шундай қилиб биз учун ҳам Осиё Кубоги старт оладиган кун келди.

Эртага Уммонга қарши баҳс билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019даги иштирокини бошлайди. Бугун ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Уммон терма жамоаси устози иштирок этди. Айни пайтда бу жамоани бошқараётган Пим Вербек биз учун бегона эмас. Голландиялик мутахассис ўз вақтида Австралия билан Тошкентга ташриф буюрган. 

Матбуот анжумани якунига етгач жаноб Вербек билан ташқарида бироз гаплашиб қолдик. Яқин ўтмишни ёдга олдик. Хуллас футболдан гап борди. Пим Вербек билан 4 май куни ташкил қилинган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимидан сўнг интервью олиб баҳонада танишиб олгандим.

Матбуот анжумани пайтида голландиялик мураббийга саволлар инглиз ва араб тилида берилди. Инглизчани немис тилига нисбатан кам биладиган сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов тишининг кавагида сақлаб юрган саволини Вербекка бера олмаганди. Ташқарида эса бунинг имкони туғилди. Мен таржима қилиб турдим. Беғамов сўради: "Жамоангизда яхши ҳимоячилар кўп, Уммонда кўпроқ ҳимоявий футболни йўлга қўйганингизни ҳам биламиз. Ўз навбатида Эктор Купер ҳам ҳимоявий футболни маъқул кўряпти. Шундай келиб чиқиб эртага иккала жамоадан фақат ҳимоявий ўйин кўрамизми ёки мухлисларга ёқадиган футбол кутсак бўладими?" 

Вербек бу саволга ўйланиб ўтирмай "Унда эртага 0:0 бўлади" деди. Ҳаммамиз озгина кулишиб олдик. "Албатта, бу ҳазил - деб қўшиб қўйди 63 ёшли мутахассис бироздан сўнг. - Ўйлайманки, иккала жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этади. Менимча, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар зерикиб қолишмайди". Бу пайтда Вербек билан матбуот анжуманига келган рақиб футболчиси телевидение учун алоҳида интервью бераётган, шу боис мураббий билан суҳбатимиз яна бироз чўзилди. 

Тиниб-тинчимас Беғамов тағин савол берди: "Осиё Кубогида иштирокчилар сони 24тага оширилганига қандай қарайсиз?" "Жуда ижобий фикрдаман, - деди Вербек. - Эндиликда кучсиз жамоалар ҳам мусобақанинг финал босқичида ўйнаш имконига эга бўлишди. Бундан ташқари мухлислар ҳам шу жамоаларга эътибор қарата бошлашди. Осиёда энг кучли бешта жамоа бор, турнирда қатнашаётган қолган 20 жамоа уларга ўхшашга ҳаракат қиляпти. Бу жуда яхши албатта". 

Беғамов хавотирда. У Уммон ҳимоячилари "иккинчи қаватда" бош билан яхши ўйин намойиш этишидан хавотирга тушиб қолган. Шаҳбоз барибир жим тура олмади ва хавотирга тушаётганини мураббийга айтди-қўйди. Вербек эса ўз услубида ҳазиломуз жавоб қайтарди: "Хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади". Ҳадеб Осиё футболи ҳақида гапиравермасдан голландиялик мураббий билан Голландия терма жамоаси ҳақида ҳам гаплашдик. "Бизда авлодлар алмашинуви юз беряпти. Аҳолимиз сони кўп эмас, аҳолиси кам давлатлар футболида бундай паст-баландликлар учраб туради. Голландиядан янги авлод етишиб чиқяпти ва тез орада биз ҳам энг кучли жамоалардан бирига айланамиз". 

Уммонлик футболчи интервью бериб бўлди. Кетадиган пайт бўлиб қолганди. Хайрлашиш олдидан сайтимиз раҳбари Гайрат Хасбиуллин Пим Вербекка қараб "Сизга Япония ва Туркманистон билан бўладиган ўйинларда омад тилайман" деди. Ўз навбатида Вербек ҳам "Худди шундай тилакни мен ҳам сизларга билдираман" деб хайрлашди. Қитъа миқёсидаги катта мусобақалар нафақат ўйин ва муҳит, балки ўйин атрофидаги мана шундай воқеалар билан ҳам қизиқ.

Rating: +65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика