Latest news

17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  0 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  0 17:29Абдуллоҳ Омоналиев "Сўғдиёна"га қайтди  0 17:08Анчелотти: "Реал ТВ"нинг фикр билдиришга ҳаққи бор"  1 16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  19 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  0 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  7 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  4 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   38 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  6 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  25 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  33 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2

Пим Вербек: "Биз зўр ўйнадик, камида 1 очкога муносиб эдик" News

Пим Вербек: "Биз зўр ўйнадик, камида 1 очкога муносиб эдик"

Осиё Кубоги доирасидаги Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида уммонликлар устози Пим Вербек иштирок этди.

"Биз бугун яхши ўйин кўрсатдик. Биринчи таймда иккита яққол вазият яратдик, ўйин томонлама биз устунлик қилдик. Ўзбекистон жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Бу тарафлама уларга омад кулиб боқди. Умуман олганда биз зўр ўйнадик, ҳужумлар уюштирдик. Ўйиндан келиб чиқсак, камида бир очко ишлашга муносиб эдик. Биринчи ўйин бўлгани учун озгина ҳаяжон сезилди. Буёғига асосий эътиборни келгуси беллашувларга қаратамиз. Япония ва Туркманистонга қарши ўйинларда 4 очко олишни истаймиз. Агарда бу режа амалга ошса, унда гуруҳдан чиқишни уддаласак керак деб ўйлайман

Биз жуда кўплаб ўйинларда қатор вазиятлар юзага келтирамиз. Аммо ҳужумларга охирги нуқтани қўйишда оқсаяпмиз. Яратилаётган вазиятларни голга айлантириш муаммоси бизга панд бермоқда", - дея ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди Пим Вербек.

- Ўзбекистон сиз кутган ўйинни намойиш этдими? (Хайрулла Холиқов, "championat.asia")

Рақиб биринчи бўлимдан гол уриб олганидан сўнг тўлиқ ҳимояга ётиб олди. Умуман олганда учта имкониятдан иккита гол урди ва бу ютуқ учун етарли бўлди. Футболда энг муҳими натижа. Биз бугун чиройли ўйнаган бўлишимиз мумкин, аммо якунда бу наф бермади. Рақиб эса саноқли вазиятлардан наф чиқара олди. Бугун кечқурун Япония - Туркманистон учрашувини кўриб, таҳлил қиламан. Эртага эса ўзимизни ўйинни томоша қилиб, учрашувни тўлиқ таҳлил қиламиз.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика