Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди
28 feb 15:08
News
Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди
"Барселона" собиқ ҳимоячиси Жерар Пике ўйин 0:0 ҳисобида якунланган тақдирда жамоаларни очкодан маҳрум қилиш таклифини илгари сурди
"Футбол стадионига 100, 200 ёки 300 евро сарфлаб кирганингизда, ўйин 0:0 ҳисобида тугамаслиги керак. Ниманидир ўзгартириш зарур. Кўриб чиқилиши мумкин бўлган таклифларидан бири сифатида айтишим мумкинки, ўйин 0:0 ҳисобида якунланса, жамоалар очкога эга бўлмаслиги лозим. У ҳолда 70-дақиқадан бошлаб учрашв очиқроқ ўтади", – деди Пике.
Эслатиб ўтамиз, Жерар Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2023 йилда фаолиятини тугатган. Фаолияти давомида у Испаниянинг иккита клуби – "Сарагоса" ва "Барселона"да, шунингдек, Англиянинг "Манчестер Юнайтед"ида ўйнаган. Пике айни пайтда Сегундада ўйнайдиган "Андорра" футбол клуби президенти ҳисобланади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments