Latest news

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  1 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  4 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  3 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  6 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  8 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

PFLMANAGER.UZ: "Ғалаба" совринли лигасида бугун дедлайн! (Текинга қимматли маслаҳатлар) News

PFLMANAGER.UZ: "Ғалаба" совринли лигасида бугун дедлайн! (Текинга қимматли маслаҳатлар)

Ўзбекистон Суперлигаси асосида яратилган виртуал футбол сайти - "PFLMANAGER.UZ"да 9-турдан бошлаб янги "Ғалаба" совринли лигаси старт олгани ҳақида хабар бергандик.

PFLMANAGER.UZ: "Ғалаба" совринли лигаси старт олди

Бугун Суперлиганинг 10-тур ўйинлари бошланади. Шу боисдан ҳам PFLMANAGER.UZдаги жамоангиз таркибини янгилашни, керакли ва ушбу турда сизга очко олиб келадиган футболчиларни танлашда зийракроқ бўлинг.

Демак, PFLMANAGER.UZ сайтига ташриф буюринг ва қимматбаҳо совғалар ютиб олинг. Эслатиб ўтамиз, битта иштирокчи бир нечта лигаларда иштирок эта олади. 10-тур учун дедлайн 4 май куни Тошкент вақти билан соат 17:00да тугайди.

"Ғалаба лигаси" (9-турдан - 11-тургача)

Совринлар:
1-ўрин - Xiaomi смартфони
2-ўрин - Xiaomi смартфони
3-ўрин - Xiaomi смартфони


ТЕКИН ТАВСИЯ ВА МАСЛАҲАТЛАР

Бу турда "Насаф" "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Бу иккала жамоалар охирги турларга келиб ғалаба таъмини соғиниб қолишган. Шу боисдан бу баҳсда ҳар иккала жамоалар фақат ғалабани кўзлаб ўйнашларига шубҳа йўқ. Шуни қўшимча қиламизки, футболчи танлаётганда бу жамоаларнинг ҳимояда тартибли ўйнашларига алоҳида урғу беришни унутманг.

"Бунёдкор"дан кимларни олиш керак? (Мурод Зуҳуров, Мурод Тошматов, Хуршид Ғиёсов, Шаҳзод Нурматов)
"Насаф"дан кимларни олиш керак? (Славко Лукич, Азиз Ғаниев, Бобир Абдихолиқов)


"Нефтчи" эса ўз уйида мураббий ўзгарганидан кейин муваффақиятсиз сериясига барҳам бера олган "Локомотив"ни қабул қилади. Ҳозирга қадар Суперлигада ғалаба қозона олмаган "Нефтчи"га "Локо"га қарши ўйинда осон бўлмаслиги аниқ. "Темирйўлчилар"га ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Шу боисдан ҳам "Нефтчи"дан ҳимоячи олаётганда эҳтиёткор бўлишни тавсия қиламиз. Чунки "Локо"нинг ҳужум чизиғи анча кучли ва хавфли. Бу ўйиндан кўпроқ "темирйўлчилар" ҳужум чизиғи вакилларига кўпроқ эътибор бериш мақсадга мувофиқ.

"Нефтчи"дан кимларни олиш керак? (Мурод Бобожонов)
"Локомотив"дан кимларни олиш керак? (Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров)


АГМК - "Сўғдиёна" учрашувида шиддаткор ва кескин курашларга бой ўйин бўлишини тахмин қилиш мумкин. Чунки, АГМК охирги беллашувларда кутилган натижаларни қайд эта олмаяпти. Жиззахликлар эса аксинча, руҳий тарафлама уларда устунлик мавжуд. Лушан жамоага келганидан сўнг натижалари бирмунча яхшиланган "Сўғдиёна" Олмалиқда АГМКга яхшигина ташвиш туғдиришга қодир. Бу ўйинда кўпроқ голлар бўлиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, кескин курашлар остида ўтадиган ўйинда футболчилар ҳакам томонидан ҳам огоҳлантириш олишлари эҳтимоли юқори. Шу боисдан ҳам бу жамоалардан футболчи олаётганда унинг услуби ва характерини ҳам инобатга олиш зарар қилмайди.

АГМКдан кимларни олиш керак? (Шоҳназар Норбеков, Вадим Чемиртан, Йован Жокич)
"Сўғдиёна"дан кимларни олиш керак? (Сардор Азимов, Иззатилла Абдуллаев)


"Қизилқум" эса ўз уйида "Металлург"ни меҳмон қилади. Ўтган турда ғалаба қозонган навоийликларнинг шаштлари анча баланд. "Металлург" ҳам "Бухоро"ни мағлуб этгач ўзгача иштиёқ билан Навоийга ташриф буюриши аниқ. Айнан шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, бу тўқнашувда ҳар иккала жамоалар дарвозани ишғол этишлари мумкин. Яъни, бу баҳсда мухлислар голлар кўришларига шубҳа йўқ. Бу жамоалардан футболчи танлаётганда мудофаа вакилларини эмас, балки ҳужумда ҳаракат қиладиган ўйинчиларга эътибор қаратишни маслаҳат берамиз.

"Қизилқум"дан кимларни олиш керак? (Элгужа Григалашвили, Артур Геворкян, Дониёр Усмонов)
"Металлург"дан кимларни олиш керак? (Зоҳид Абдуллаев, Зафар Тўраев)


Турнир жадвали пешқадами "Пахтакор" бу турда Суперлиганинг жуда ёпиқ жамоаси бўлиб турган "Қўқон-1912" клубини қабул қилади. Бу баҳсда мухлислар жуда кўплаб голлар гувоҳига айланишларини тахмин қилиш мушкул. Чунки "шерлар" ва қўқонликларнинг мудофаа чизиғи ва дарвозабонлари анча кучли. Бежизга "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" энг кам гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб тургани йўқ. Шу боисдан ҳам бу жамоалардан асосан дарвозабон, ҳимоя чизиғи вакилларидан танлашни маслаҳат берамиз. "Пахтакор"ни ўз уйида ўйнаётганини инобатга олган ҳолда, бу учрашувда нисбатан "шерлар" аъзолари очко келтиришлари мумкин.

"Пахтакор"дан кимларни олиш керак? (Элдорбек Суюнов, Марко Симич, Тиаго Безерра, Жалолиддин Машарипов)
"Қўқон-1912"дан кимларни олиш керак? (Ўткир Юсупов, Александр Мерзляков)


Турнинг сўнгги тўқнашувида "Бухоро" "Навбаҳор"ни синовдан ўтказади. Бу ўйин кўпчиликда катта қизиқиш уйғотиши табиий. Чунки турнир жадвали пешқадамларидан бири бўлиб турган "Бухоро" Беокободдаги мағлубият аламини олиш учун ҳам икки ҳисса куч билан ўйнайди. Мавсумни бир текисда ўтказа олмаётган "Навбаҳор" эса фақатгина уй жамоаси эмаслигини исботлаш учун ҳам Бухородаги баҳсда бор кучини сарфлаши аниқ. Бу учрашувда мухлислар ҳар иккала жамоалар иштирокида голларга гувоҳ бўлишлари эҳтимоли юқори. Бу тўқнашувдан футболчи танлаётган аввало ҳужум чизиғи вакиллари ёки ярим ҳимояда ўйнайдиган футболчиларга кўпроқ ишонч билдирган маъқул.

"Бухоро"дан кимларни олиш керак? (Арслонмурот Омонов, Шавкат Саломов, Баҳодир Насимов)
"Навбаҳор"дан кимларни олиш керак? (Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиязов, Сардор Сулаймонов)

Бу шунчаки тавсия ва маслаҳатлар. Ўз жамоангиз учун керакли ва фойдали бўлган футболчиларни танлаётганда ички сезгини ҳам ҳис эта олиш талаб қилинади. Балки ҳеч ким кутмаган ва кўпчилик ишонч билдирмаган футболчилар бу турда гол ёки голли узатмаларни амалга ошириб, "PFLMANAGER.UZ"да кўпроқ очко йиғишлари мумкин. Сиз эса виртуаль футбол оламида ўзингизнинг мураббийлик маҳоратингизни ишга солишга уриниб кўринг!


"PFLMANAGER.UZ"да энг кўп очко йиғган футболчилар ўнталиги (TOP-10)


Эслатма: Суперлиганинг 10-турида қуйидаги футболчилар дисквалификация туфайли ўйинларни ўтказиб юборади: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), Абдураҳмон Абдулхақов (“Нефтчи”), Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (АГМК), Нивалдо ("Локомотив"), Умар Эшмуродов ("Насаф").

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика