Latest news

09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  1 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  5 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  8 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  6 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   38 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6

ПФЛга таклифим бор News

ПФЛга таклифим бор

Шундай қилиб Суперлига биринчи даврасининг қолган 4 тури учун стадионлар ва ўйинлар бошланиш вақти белгилаб олинди.

Кутилганидек, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти стадионларида ўтказилади ҳамда ҳеч бир жамоа ўз майдонида ўйнамайди. ПФЛ навбатдаги турлар учун 7та стадионни аниқлаб олди. Булар - "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", ТТЙМИ, "Жар", ОКМК ва "Металлург" стадионлари. Ўйинлар санаси билан бошланиш вақти ҳам маълум. Лекин шу ўринда бир масала борки, шу ҳақда тўхталиб ўтмасак бўлмайди. 

Кеча тунда Европа чемпионлар лигасини кўраётиб бир жиҳат эътиборимни тортди. Яъни жамоалар ҳеч қандай болалар ёки байроқсиз шундай майдонга чиқиб келишди. ЕЧЛ бутун дунёни кузатадиган мусобақа эмасми, УЕФА байроғи ҳам олиб чиқилмади, жамоалар 11талик суратга тушаётганда ҳеч бир реклама тўсиғи қўйилмади ҳам. Шунчаки жамоавий суратга тушишди ва шу билан ўйин бошланди. 

Ҳар бир ўйинни юқори савияда ўтказиш бир нечта ташкилий ишларни ўз ичига олади. Жамоаларни кутиб олиш, кийим алмаштириш хоналарини тайёрлаш, майдонни ўйиндан олдин суғориш, тез ёрдам ва милиция хизматини йўлга қўйиш - бу кабилар ўз йўлига ва буларни ҳал қилса бўлади. Аммо ҳозирги вазиятда тўп узатиб берувчи болакайлар ("болбойлар")ни ўйинга чақириш анча қийин иш бўлиб қолди.

 

Пандемия шароитида бировни мажбуран уйдан чиқариш осон эмас. Айниқса ёш болаларни. Касаллик авж олаётган бир пайтда мажбурлаб ҳам бўлмайди. Маълумки, Суперлига ўйинларида "болбойлар" фақат тўп узатиб туришдан ташқари ўйингача бошқа бир нечта ишларни ҳам бажаришади. Масалан, биргина ПФЛ байроғини олиб чиқиш учун 6 нафар бола керак бўлади. 

Бундан ташқари жамоалар ўйиндан олдин суратга тушганда қўйиладиган Coca Cola реклама тўсиғиям бор. Бунга иккитадан тўртта бола керак. Яна арка дегани пайдо бўлди. Унинг фонида ҳакамлар ва жамоа сардорлари суратга тушади. Бунгаям камида иккита бола лозим. Энг қийини эса майдон марказига доира бўйлаб ёзиладиган Coca Cola байроғи. Бу байроқни ёйиб ва кейинчалик йиғиб олиш учун камида 15-16 нафар бола керак бўлади. 

Натижада ҳар бир ўйинга ўртача 25 нафар болани чақиришга тўғри келяпти. (Фақат тўп олиб бериб туришга 10 нафар бола етади). Энди фараз қилинг, битта турда 7та ўйин бўлса, нечта бола керак бўлади? Ва энг муҳим савол: ота-оналар ўз боласини берадими? Бола кўчага чиқиб ўйнайман деганда зўрға рухсат бераётган ота ўғли стадионга бориб тўп узатиб тураман деса янаям иккиланиб қолади.

Бунинг устига транспорт муаммоси юзага келган. Ўйиндан бир соат олдин стадионда бўл, икки соатлик ўйинни ўтказ ва кейин уйга қайт. Бола уйига қандай кетади? Жамоат транспорти юрмаса, такси-ку жуда қимматлашиб кетган. Гап таксида ҳам эмасдир, ўйин тугаса кун кеч бўлиб қоляпти.

Шуларни инобатга олиб ПФЛга баъзи таклифларни илгари сурмоқчиман. 1. Биринчи давра охиригача ПФЛ байроғисиз футболчиларнинг майдонга чиқиб келишини таъминлаш. 2. Coca Cola ёзуви туширилган реклама тўсиғи, аркаси ва катта байроқдан вақтинча фойдаланмаслик (Майдон бўйлаб териб чиқиладиган реклама тўсиқлари бундан мустасно). 3. "Болбойлар" стадионга келганда уларни бир жойга йиғмасдан ҳаммани майдон атрофи бўйлаб фақат тўп узатиб бериши учун хизматидан фойдаланиш.

Бу нима беради? Биринчидан, модомики ўйинлар марказлашган тартибда ўтиб, ҳеч қайси жамоа ўз уйида ўйнамас экан, байроқ ва ҳоказоларни олиб чиқиш, кўтариш учун болалар етарлими деган саволдан ҳоли бўламиз. Нечта бола келсаям улардан фақат тўп олиб беришда фойдаланилади. Ва худди ЕЧЛдаги каби жамоалар шундоқ майдонга чиқиб ўйинни бошлайдилар. Менимча, бу ҳам карантин қоидаларига мос келса керак. Албатта, бу ҳол вақтинча, айтайлик сентябрга қадар давом этади ва кейинги ойда вазият қандай бўлишига қараб иш утилади. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Суперлига марказлашган тартибда ҳам мухлисларсиз ўтказилади. Лекин "болбойлар" отаси ёки акаси билан  келганда катталарнинг стадионга киришига рухсат бериладими, буни ҳам кўриб чиққан маъқул. Чунки ҳозирги шароитда ҳеч ким фарзандини ёлғиз қўйиб юбормайди. Имкон қадар ота ўғли билан бирга бориб бирга қайтади. Лекин стадионга ота киритилмаса, икки соат кўчада ўтиришнинг ўзи бўладими? Шу боис ҳам кўпчилик оталар ўғлимни бермайман дейишяпти ва бунга уларнинг ҳаққи бор. Демак, бу ўринда ҳам олтин оралиқни топишга тўғри келади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика