Latest news

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  2 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

ПФЛга таклиф: 16та жамоалик Суперлига ва бирлашган ПРО лига News

ПФЛга таклиф: 16та жамоалик Суперлига ва бирлашган ПРО лига

Телеграм каналимизга Суперлигага оид сўровнома қўйгандик.

2019 йилдан бери Суперлига 14та жамоа иштирокида ўтказиб келиняпти. 2018 йил 12та, 2017 йил 16та жамоа иштирок этган. 14 жамоалик форматда клублар 26тадан ўйинда майдонга тушади.

Телеграм каналимизга қўйилган "Суперлигада мавсум давомида 26 ўйин" мазмунидаги сўровномада ўқувчиларимизнинг 66 фоизи "кам, кўпайтириш керак" деган вариантда тўхталган. 34 фоиз иштирокчи эса "ўйинлар сони етарли, эътирозга ўрин йўқ" деган жавобни белгилаган.




Бу ҳар доим баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган мавзу. "Суперлигада нечта жамоа қатнашиши керак?" деган саволга ҳамманинг ўз фикри бор. Кимдир ҳозирги 14та жамоалик форматни маъқул деса, кимдир йўқ, жамоалар сони кам, кўпайтириш лозим деган фикрни илгари суради.

Лекин холис айтганда барибир бир мавсум учун 26та ўйин кам. Бунинг устига баъзан юзага келадиган танаффуслар узоқ чўзилиб кетяпти. Тўғри, буёқда Кубок ўйинлари ҳам, аммо барибир Суперлига даражаси бошқа. Ҳар бир клуб Кубокдан кўра (финал бундан мустасно), чемпионатнинг исталган турига кўпроқ "настрой" қилади.

ОФК талабига кўра, Лига профессионал мақомига эга бўлиши учун Лигадаги ҳар бир клуб мавсум давомида камида 29та ўйин ўтказиши белгилаб қўйилган. Бизда ҳам шу нарсага амал қилиняпти. Чемпионатдаги 26 тур ва Кубокнинг гуруҳ босқичидаги 3та ўйин - ўйинлар сони камида 29та бўлишини белгилаб беради.

Аммо айтиб ўтганимиздек, Суперлиганинг даражаси баланд бўлгани учун жамоаларга кўпроқ ўйин керак бўлади. Бу томонлама эса 16та жамоалик чемпионат мақсадга мувофиқ деган фикрдамиз. Агар чемпионатимизда 16та клуб иштирок этса, унда ҳар бир клуб йил бўйи 30тадан учрашув ўтказади, қолаверса Кубок баҳсларини қўшиб ҳисобласак, бу рақам янаям ортади.

Энди савол туғилиши мумкин: агар Суперлигада 16та жамоа қатнашса, унда Пролигада кимлар ўйнайди? Пролигадан Суперлигага чиқадиган даъвогар бўладими? Бу ҳам тўғри савол, чунки Суперлига 16та жамоа билан ўтказилса, Пролигадан чиқадиган яққол номзод кўринмай қолиши мумкин, бироқ бу ўринда Пролига клублари сонини ҳам кўпайтиришга тўғри келади. Қандай қилиб?

Маълумки, ПФЛ учта лигани ўтказиб келяпти: Суперлига, Пролига ва Биринчи лига. Қаранг, Суперлигада 14та жамоа қатнашяпти, Пролига 10та клуб билан бошланди ва кейинчалик айрим сабабларга кўра, 8та жамоа қолди. "Оқтепа" билан "Истиқлол" молиявий ҳолат туфайли ўйинларни охиригача етказиб қўя олмади.

8та жамоалик мусобақа 35 миллион аҳолиси бор Ўзбекистон учун кам дегани. Кўп давлатларда Суперлигада камроқ жамоа қатнашса ҳам, кейинги лигаларда нисбатан кўпроқ клублар иштирок этади. Бизда эса бунинг тескариси. Шундай экан, вазиятдан чиқишнинг бир йўли бор: Пролига ва Биринчи лигани бирлаштириш.

Тўғриси, Биринчи лига нима учун ташкил қилинганини ҳалигача тушунмайман. Регламентда Биринчи лига формати иштирокчилар сони аниқ бўлганидан кейин шунга қараб ўтказилади дейилган. Бу эса мавҳум тушунчани билдиради. Демак, қатнашувчи жамоалар чиқмаса, балки ўтказилмаслиги ҳам мумкин.

Якунда Биринчи лига 12та жамоа билан бошланди ва "Рубин" мусобақадан чиқиб кетгач, 11та клуб мусобақани тугатиб қўйди. Энди фараз қилинг, ПФЛ иккита кучли лигага асос солса бу қандай бўлади? Суперлига ва Пролига. Суперлигада айтайлик, 16та клуб қатнашсин, Пролигада ҳам камида 16та ва ундан юқори жамоалар. Майли 18-20та клуб қатнашсин. Бунда Пролига ва Биринчи лига бирлашган тартибда ташкил этилади ва Биринчи лигани алоҳида ўтказишнинг ҳожати қолмайди.

Ҳозирги ҳолатда кимдир Биринчи лигани қунт билан кузатиб борганинига ишониш қийин. Ўзбекистонда футболнинг бугунги даражасидан келиб чиқиб ПФЛ учун иккита профессионал лига етарли деб ўйлаймиз. Ва ҳар бир лига икки даврали тизимда ўтказилса, бу жаҳон стандартларига ҳам мос келади.

Агар шундай бўлса, бу йил Суперлигадан ҳеч ким тушиб кетмайдими? Ҳа, шундай бўлиши ҳам мумкин. Суперлигада қолиш учун курашаётган "Турон" ҳам, "Андижон" ҳам, "Металлург" билан "Машъал" ҳам ўз жойида қолиши мумкин, ФАҚАТ регламентдан тўлиқ юз ўгирмаган ҳолда Пролиганинг 3-жамоаси ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-ўриндаги клубига эмас, балки 14-ўриндаги жамоасига қарши ўйнайди.

Шунда Суперлиганинг охирги жамоаси Пролигада учинчи ўринни олган клуб майдонига сафар қилади. Агар ғалаба қозонишни уддаласа, Суперлигада ўзи қолади, мабодо ютқазиб қўйса, унда йўлни Пролига клубига бўшатиб беради. Бунинг натижасида келаси йил Суперлигада 16та клуб қатнашади ва Пролига ҳам камида 16та жамоалик форматда ўтказилади.

Унда Биринчи лига нима бўлади? ПФЛ биринчи лигани бошқача тартибда ўтказади. Бу қуйидагича бўлади: ҳар бир вилоят биринчилиги ғолиблари битта яхлит мусобақада иштирок этади, бу эса Биринчи лига дейилади. Вилоят чемпионатлари давом этаверади. Фақат ғолиб жамоа мавсумнинг қайсидир ойида барча вилоятлар чемпионлари жам бўладиган Биринчи лигада Пролига йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Бу мусобақа айтайлик, 12та жамоа иштирокида олиб борилади ва марказлашган тартибда фақат битта жойни танлаб ўтказилади. Мусобақа якунида биринчи-иккинчи ўрин эгалари Пролигага йўл оладилар. Бошқа клублар эса яна ўз вилоят биринчиликларига қайтиб кетади.

Шу тариқа ҳар мавсум якунига кўра, Суперлигадан 2та, Пролигадан ҳам 2та клуб тушиб кетади ва бунда алоҳида плей-офф ўтказишга ҳожат қолмайди. Балки Пролига қачондир кучайиб кетса, шунда плей-оффни ўйлаб кўрса бўлади.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика