Latest news

12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  3 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  15 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25

ПФЛ янги раҳбари ким бўлиши керак? (Сўровнома якунлари) News

ПФЛ янги раҳбари ким бўлиши керак? (Сўровнома якунлари)

1 сентябрь куни Телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик.

Сўровнома "Сизнингча, ПФЛ янги раҳбари ким бўлиши керак?" мавзусида бўлиб, олтита вариантни келтиргандик. Бугун сўровнома якунларини эълон қиламиз. 

Сўровномада тўрт кун ичида 21 мингдан зиёд ўқувчи ўзига маъқул келган вариантни танлаган. Энг кўп овозни Улуғбек Мирзаев тўплади. Сўровнома иштирокчиларининг 51 фоизи, яъни 10,905 киши айнан Улуғбек Мирзаев ПФЛ раҳбари бўлиши керак вариантини белгилаган. Маълумки, Улуғбек Абдусатторович бунгача "Бунёдкор" футбол клуби бош директори лавозимида ишлаб келаётганди. 

"Диёрни қайтариш керак" деган вариант 19 фоиз овоз билан иккинчи бўлди. 3,968 мухлис айнан Диёрнинг ўзи маъқул деган вариантда тўхталган. Бизга маълум бўлишича, Диёр Имомхўжаев ҳозирги кунда ҳам ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келяпти.

Бугунги кунда Қатарда фаолият олиб бораётган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев 16 фоиз овоз билан учинчи бўлди. Алишер Файзуллаевичга 3,359 мухлис овоз берган. Лекин Никимбаевнинг Ўзбекистонга қайтиб ПФЛ бош директори бўлиши амалга ошиши жуда қийин иш бўлса керак деган тахминдамиз. 

9 фоиз иштирокчи, яъни 2,026 мухлис эса "Европадан мутахассис керак" деган вариантни белгилашган. Ким билади дейсиз, балки бизга ҳам худди Қатардаги каби ПФЛни хорижлик кучли мутахассис бошқариши керакмикин...

Сўровномада кейинги, яъни тўртинчи ўринни олган ПФЛ собиқ раҳбари Фарҳод Магометов бўлди. Магометов 640 овоз билан 3 фоизлик кўрсаткич қайд этди. Ва ниҳоят 2 фоиз билан охирги ўринни Мурод Алиев эгаллади. Маълумки, Мурод Алиев бугунги кунда АГМК футбол клубида фаолият олиб боряпти. Ушбу мутахассиснинг ҳам номзоди илгари сурилганди, бироқ нимадир бўлиб иш тўхтаб қолди. Мурод Боқиевич 418та овоз тўплади. 

P.S. ПФЛ раҳбариятида ўзгариш бўладими? Ҳозирча бир нарса дейиш қийин, Фақат эшитганимиз шуки, шу ой ўрталарида ПФЛ бош директори лавозимига сайлов бўлиши кутиляпти ва янги раҳбарни клублар сайлар экан.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика