Latest news

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  129 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  5 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

ПФЛ томонларда нима гап? News

ПФЛ томонларда нима гап?

Бугун иш билан ЎФФ биносига бордим. Мақсад - ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров билан учрашиб, баъзи саволларга жавоб олиш эди.

Биласиз, эртага - 14 декабрь куни ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Шу боис федерацияда иш қизғин. Ҳамма эртанги маросимга тайёргарлик кўриш билан банд. Вақти тиғиз бўлишига қарамай, Омон Ғофуров билан қисқача суҳбатлашиб, баъзи саволларга жавоб олишга муваффақ бўлдим. Айтиш мумкинки, бу саволлар айни пайтда кўпчиликни қизиқтираётган саволлардир. 

Суперлигада кейинги йил аниқ 12та жамоа бўладими? 

Ҳаммамиз ўрганиб қолган олий лига кейинги йилдан Суперлига деб аталади ва мусобақада 12та жамоа қатнашишидан хабарингиз бор. Лекин ора-сира 14та жамоа бўлармиш, "Динамо" билан "Сўғдиёна" ҳам элитада ўйнармиш деган гапларни эшитиб қоляпмиз. Шу боис Омон Ғофуровдан кейинги йил Суперлигада аниқ 12та жамоа бўладими деган саволга "Ҳа" деган жавобни олдим. 

- "Биз бу ҳақда эълон қилиб бўлганмиз, - дейди ПФЛ Бош директори. - 2018 йил Суперлигада 12та жамоа бўлиши аниқ. 14та жамоа бўлармиш деган гап-сўзлар эса шунчаки миш-миш холос". 

12та жамоа кимлар? 

Хўп, 12та жамоа бўлишини ҳал қилиб олдик. Лекин иккинчи савол юзага келяпти: бу жамоалар кимлар? Биз номма-ном шу-шу клублар ўйнайди дея оламизми? Бу ҳақда Омон Ғофуров шундай деди: "Ҳозирча аниқ 12та клуб номини тўлиқ айта олмайман, чунки биз барча клубларга 1 февралга қадар лицензиядан ўтиш муҳлатини берганмиз. Лицензиядан кимлар ўтса, шулар Суперлигада қатнашади". 

Суперлига қуръаси қачон бўлади? 

Ўтган йил 15 декабрь куни олий лига-2017 учун қуръа ташланганди. Чунки жамоалар турма-тур ўз рақибларини қанча олдин билса, шунга қараб мавсумга ҳозирлик кўради. Вилоятларга борадиган жамоалар меҳмонхона банд қилишади, йўл чипталарига буюртма беришади деганларидек. 

Лекин Омон Ғофуровнинг айтишича, кейинги йил Суперлига учун февраль ойида қуръа ташланар экан. Яна ўша гап, Суперлигада ўйнайдиган 12та жамоа номи расман маълум бўлганидан сўнг мусобақага қуръа маросими ўтказилади. Бу жуда ғалати янгилик. Балки бу масала кейинроқ кўриб чиқилиши ҳам мумкин. 

Бошқа саволлар 

Суҳбат давомида бошқа саволларга ҳам жавоб олгандек бўлдим. Масалан, Суперлига аниқ тўрт даврали форматда ўтказилиши, биринчи лигада 24 ёшгача чегара ҳали кўриб чиқилаётгани, Суперлига клублари учун йиллик бадал пули 500 миллион сўм бўлиши ҳақиқатдан йироқлиги, биринчи лигада ҳам аниқ 16та жамоа қатнашиши ва бошқалар. 

Хуллас, ПФЛ томонларда мана шунақа гаплар. Клублар декабрнинг иккинчи ярмидан кейинги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайдилар. Лекин уларнинг айримлари қаерда ўйнашни билмай туриб машғулот ўтказаверади. Барибир ҳамма ПФЛ томонидан бўладиган янгиликларни кутиб яшайди.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика