ПФЛ тарихда илк бор чемпионат учрашувларини ёзнинг чилласида 20:00 дан эрта бошламасликка эришди
		
		10 aug 2021 13:57
        News	
	 
				 
				ПФЛ тарихда илк бор чемпионат учрашувларини ёзнинг чилласида 20:00 дан эрта бошламасликка эришди
"ЎзПФЛ тарихда илк бор чемпионат учрашувларини ёзнинг чилласида 20:00 дан эрта бошламасликка эришди. Бу биринчи галда майдонда тер тўкаётган футболчиларга нисбатан енгиллик яратади ва уларни иссиқ қуёш нуридан ҳимоя қилади. Шунингдек, футбол мухлисларига учрашувларни бевосита стадиондан кузатиб боришда енгилликлар яратиб беради.
Cоcа-Cола Суперлиганинг прожектор масаласида муаммолари бор клубларга нисбатан қўлланилган биринчи санкция кузга қадар якунига етади. 2022 йилдан бошлаб эса иккинчи санкция ишга тушади. Яъни, келаси мавсумдан бошлаб прожектори минимал талабларга жавоб бермайдиган Суперлига клублари йилнинг исталган даврида ўз майдонида учрашув ўтказиш имкониятидан маҳрум этилади", - деб ёзади ПФЛнинг телеграмдаги расмий канали. 
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments