Latest news

10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  0 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  28 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1

ПФЛ Суперлига ва Про-лига клубларини огоҳлантирди News

ПФЛ Суперлига ва Про-лига клубларини огоҳлантирди

Суперлигаси ва Про-Лига клублари 2019 йилги мавсумга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлайди.

Одатда футбол клубларига тегишли бўлган инфратузилмалар янги мавсум старти олдидан кўздан кечириб чиқилган. Баъзида стадионлар талабга жавоб бермаса ҳам, вақт тиғизлиги ҳисобидан наилож жамоаларга чемпионатда иштирок этиш учун рухсат берилган.

Профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про-Лига клубларини икки ой муқаддам ёзма равишда огоҳлантирган бўлиб, унга кўра сентябрь—октябрь ойларида барча жамоалар ПФЛ комиссияси текширувидан ўтиши керак эди. Бунда академия, стадион, база ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан хулоса берилади. Олдиндаги ярим йил ичида мавжуд камчиликлар бартараф этилмаса, у қандай клуб бўлишидан қатъий назар жиддий чоралар кўрилади.

Ҳозир бирламчи мақсад чемпионлик ёки легионер футболчилар ҳисобига кучайиб олиш эмас, инфратузилмага эътибор қаратиш бўлиши керак. Бунгача ҳам айтилганидек, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, АГМК ва “Қизилқум” футбол клубларининг майдони талабга жавоб беради. Қолган клублар эса бунинг устида жиддий иш олиб бориши шарт. Шунингдек, футбол академиясига эга бўлмаган клублар айнан сентябрь ойида бу борадаги режасини тақдим этиши лозим. 2019 йилги мавсумдан бошлаб клубларнинг академияга қанча маблағ сарф этаётгани масаласи жиддий назорат қилинади. Академиясига эга бўлмаган клублар талаб этилаётган маблағни ўз академиясини қуриш учун йўналтиради.        

Футбол клублари билиши лозимки, учрашувлар телетрансляцияси масаласида ҳам мониторинг бўлади. Ҳар бир стадион бу борадаги талабларга ҳурмат билан ёндошиши шарт. Айниқса, футзал клублари тўп сураётган заллар ва ундаги учрашувларни телевидение орқали кўрсатиш масаласи бунда алоҳида ўрин тутади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика