Latest news

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  11 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  4

ПФЛ Суперлига старти борасида нега ҳеч нима демаяпти? Диёр Имомхўжаев жавоб берди News

ПФЛ Суперлига старти борасида нега ҳеч нима демаяпти? Диёр Имомхўжаев жавоб берди

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида Суперлига қачон қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берди.

ЎзПФЛ карантин вақтида нима қилди?

Карантин эълон қилинишидан уч кун олдин бизнинг Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорлигимиз расмий мақомга кўчганди. Бу ҳамкорлик доирасида Лойиҳа офиси ташкил этилган бўлиб, унда ҳозирча 7 киши фаолият олиб боради. Шуларнинг 4 нафари футбол соҳасидан ва яна 3 киши агентликдан.

Агентлик билан ҳамкорлик давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган 13 футбол клубини босқичма-босқич хусусийлаштириш ишларини қамраб олади. Карантин давомида бу иш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. 13 футбол клуби бош директорлари билан доимий алоқада бўлиб турилибди. Бироқ масофадан ишлаш барибир ноқулайликлар туғдиради. Карантин якунлангач, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп.

Суперлига старти борасида нега жимжитлик?

Европа чемпионатлари қачон бошланиши ва қандай ўтказилиши юзасидан миллион хил хабарлар чиқди. Хусусан, ўзим ҳам Футбол-ТВ студиясида бу каби хабарларни ҳамкасбларим билан кўп муҳокама қилдим. Айтишим керакки, ўша таҳминлар таҳминлигича қолиб кетди. Чунки карантин қачон якунига етиши фақатгина Яратганнинг ўзига аён.

Ғарбда ҳар бир кун катта пул. Телетрансляциялар катта пулга сотиб қўйилган, ҳомийлар миллиардлар ажратган, танаффус футбол клубларини инқирозга яқинлаштиряпти. Шундай экан, кунига миллионлаб хабарлар болалаши турган гап. Бизда эса вазият бироз бошқачароқ. Айтайлик, ЎзПФЛ чемпионат 1 май санасидан старт олса, тақвим қандай бўлиши ҳақида аллақачон режа ишлаб чиққанди. Бироқ энди маълумки, 1 май старт куни бўлмаслиги аниқ. Шу ва шу каби охири йўқ саволлар устига қурилган таҳминларни чиқармадик. Сабаби битта — чемпионат старти ЎзПФЛга боғлиқ эмас. Бунинг учун ҳукуматнинг расмий рухсати керак, усиз биз ҳеч нарса қилолмаймиз ҳам, айтолмаймиз ҳам.

Режамиз борми?

Карло Анчелотти футболчилар ўз формаларини ҳаминқадар тиклаб олишлари учун икки ҳафта муддат етарли эканини айтди. Кейинроқ Вадим Абрамов жароҳатлар кўпайиб кетмаслиги учун ҳам ўша икки ҳафта кераклигини тушунтирди. ЎзПФЛ албатта мутахассислар фикрини инобатга олади. Шундан келиб чиқиб, биз 8 кун аввал ҳукуматга ўз таклифимизни бердик. Яъни, машғулотларни ёпиқ ҳолатда бошлашга рухсат берилиши тўғрисида.

Бу қандай бўлади? Худди терма жамоа йирик турнирга тайёргарлик кўраётгани каби, ҳар бир клуб ўз базасига “қамал қилинади”. Бунда санитария талабларига тўла риоя этилади. Футболчилар базадан ташқарига чиқмайди ва фақат машғулотларни давом эттиради. Ошпазлар, фаррошлар, шифокор, массажист, мураббийлар ва жамоа барчаси шу базада маълум муддат истиқомат қилади. Бу ҳолат бизга вақтдан ютиш имконини беради. Яъни, карантин якунланса, футболчилар ўз формасини анча тиклаб улгурган бўлади.

Карантиндан сўнг учрашувлар маълум муддат мухлисларсиз ўтказилади. Фақат битта шарт билан — учрашувларнинг барчаси албатта жонли намойиш этилиши керак. Бу биринчи навбатда ЎзПФЛ ҳамда клублар томонидан имзоланган ҳомийлик шартномалари шартларини ҳимоя қилади, иккинчи навбатда мухлислар учрашувларни бевосита кўра олиш имконига эга бўлади ва табиийки, шаффофлик юзага чиқади. Учинчи томондан эса Европанинг бир қатор чемпионатларида танаффус экани кутилмаганда катта эътиборнинг Ўзбекистонга қаратилишига туртки бўлиши мумкин.


Диёр Имомхўжаев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика