Latest news

18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  1 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  2 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  5 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0

ПФЛ расмий каналидан "қовун"! News

ПФЛ расмий каналидан "қовун"!

Tags :  ПФЛ
ПФЛнинг телеграмдаги расмий канали Суперлига доирасидаги "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашувининг бошланғич таркибларини эълон қилди.

Гап шундаки, ПФЛ расмий канали жамоалар таркибларини расмли кўринишда тактик схемалар билан чизиб берган.

Таркибдаги футболчиларни жойлаштириш эса шунчаки "даҳшат"! 

ПФЛ расмий каналининг тахмин қилишича, ушбу баҳсда ҳар иккала жамоа бош мураббийлари 4-4-2 тактик схемасини танлашган.

"Қўқон-1912"га яқиндагина келиб қўшилган ва фаолиятини доим ҳужумкор вингер, яъни қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўтказган Беҳруз Саъдиллоев ўнг қанот ҳимояга жойлаштирилган. Марказий ярим ҳимоячи саналган Баҳодир Акрамов марказий ҳимояда, таянч ярим ҳимояда ёки керак пайтда марказий ҳимояда ўйнайдиган Дарко Гожкович эса ўнг қанот ярим ҳимояда жойлаштирилган. Марказий ҳимоячи саналган Марко Милич эса ўнг қанот ярим ҳимояда қўйилган. "Қўқон-1912"да ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайдиган Мурод Холмуҳаммедов марказга қўйилган. Хуллас тактик жойлашув "экип" қўйилган. 

Таркибдан келиб чиқсак, "Қўқон-1912" жамоаси ушбу баҳсда 4-5-1 ёки 4-2-3-1да тактик схемада ўйнайди. 

Дарвозабон: Ўткир Юсупов.

Марказий ҳимоячилар: Марко Милич, Дарко Гожкович.

Қанот ҳимоячилари: Александр Мерзляков (чап), Мурод Холмуҳаммедов (ўнг).

Марказий ярим ҳимоячилар: Қувондиқ Рўзиев, Баҳодир Акрамов, Жавоҳир Сидиқов.

Қанот вингерлари: Беҳруз Саъдиллоев, Суҳроб Бердиев.

Ҳужумчи: Жасур Ҳакимов.


"Локомотив" эса 4-2-3-1 тактик схемада ўйнайди.

Дарвозабон: Игнатий Нестеров.

Марказий ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев, Йелич.

Қанот ҳимоячилари: Шуҳрат Муҳаммадиев (ўнг), Олег Зотеев (чап).

Таянч ярим ҳимоячилар: Садриддин Абдуллаев, Кахи Махарадзе.

Қанот вингерлари: Ҳусниддин Ғофуров, Сардор Мирзаев.

Ҳужумчи ортида: Санжар Шоаҳмедов.

Ҳужумчи: Марат Бикмаев.


Клублардан профессионалликни талаб қилаётган ПФЛ матбуот хизмати аввало ўз ишига профессионал ёндошса ва клубларга ўрнак бўлса мақсадга мувофиқ бўларди. Клубларимиз матбуот хизматлари ҳам таркибни мухлисларга ҳавола этаёганда айнан шу жиҳатларни инобатга олишлари лозим. Ёки таркибни тактик схема билан бераётганда жамоа бош мураббийларидан сўраб, ўрганиб чиқаришса уятга қолишмайди. Зеро бундай қўпол хатолар ПФЛ ёки клуб матбуот хизматлари томонидан содир этилиши ярашмайди. Ҳар ҳолда кўпчилик шарҳловчилар ҳам айнан расмий хабарга ёки клуб ёки ПФЛ томонидан берилаётган тактик чизмаларга ишониб қолиб, шарҳ давомида кўплаб хатоларга йўл қўйишлари мумкин.

Rating: -71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика