Latest news

15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9

ПФЛ ойнинг энг яхшиларини аниқлаш механизмини ўзгартирди News

ПФЛ ойнинг энг яхшиларини аниқлаш механизмини ўзгартирди

Tags :  ЎзПФЛ
Лига ҳар ой якунларига кўра энг яхши мураббий, футболчи ва голни аниқлаб келади. Якунда овоз беришлар йилнинг энг яхшиларини аниқлашга ўз таъсирини кўрсатади.

Сўнгги икки мавсум давомида бир хил тизимдан фойдаланилди. Унга кўра, ойнинг энг яхшиларини аниқлашда уч хил субъект иштирок этиб келаётганди:

а) 14 та клуб бош мураббий ва сардорларининг овози;
б) 5 та спорт нашрининг овози;
c) футбол мухлисларининг овози.

Футбол мухлислари Лига расмий саҳифалари орқали энг яхшиларга овоз бериб келди ва бу битта умумий овоз сифатида қабул қилинди. Шунингдек, “Спорт” телеканали, “Championat.asia”, “Sports.uz”, “Tribuna.uz”, “Stadion.uz” каби нашрларнинг ҳар бирининг овози алоҳида аҳамият касб этган. Қўшимчасига, Суперлига бош мураббийлари ва сардорлари овоз беришда бевосита иштирок этган. Мана шу овозларнинг умумий кўриниши орқали ой футболчи, мураббийи ва голи аниқланган.

Лига шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар ой якунида мураббийлар, футболчилар, нашрлар кимга овоз берганини эълон қилиб борди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, клублар ёки уларда фаолият олиб бораётган айрим шахсларнинг ўзаро муносабати овоз беришга ҳам таъсир кўрсатиб, якуний натижада чалкашликларга сабаб бўлган вазиятлар ҳам кузатилди. Шу ва бошқа факторларни инобатга олган ҳолда Лига ўз мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланишга қарор қилди. Биз бунда мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган кишиларга эътибор қаратишни лозим топдик. Улар орасидан кимдир кейинчалик бирор клуб тизимида иш бошласа, у автоматик равишда мазкур рўйхатдан чиқарилади. Унга қадар эса энг яхшиларни аниқлаб беришга ўз овози билан ҳисса қўшади.

Рўйхат қуйидагича:
Ориф Толипов — Спорт-ТВ
Хайрулла Ҳамидов — Спорт-ТВ
Зухриддин Қиличев — Спорт-ТВ
Отабек Жўраев — Спорт-ТВ
Абдулла Нурмонов — Спорт-ТВ
Нарзулла Сайдуллаев — Championat.asia
Толиб Қосимов — Championat.asia
Фахриддин Рўзиев — Sports.uz
Азамат Умаров — Sports.uz
Яхёхўжа Улуғхўжаев — Sports.uz
Ўткир Жалолхонов — Tribuna.uz
Шаҳбоз Беғамов — мустақил кузатувчи
Зоҳид Акрамов — мустақил кузатувчи
Камолиддин Мурзоев — Ўзбекистон футболчилари уюшмаси
Ислом Иномов — Ўзбекистон футболчилари уюшмаси
Азамат Абдураимов — ТШФА вице-президенти
Бахтиёр Ширинов — ЎФА мутахассиси (статистика)
Бахтиёр Дадаматов — ЎФА мутахассиси (мураббийлик таълими)
Равшан Ҳайдаров — У20 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Лига овоз бериш мумкин бўлган даъвогарларни аниқлашда Ўзбекистон кубоги учрашувларини ҳам инобатга олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика