Latest news

10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  1 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  1 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  9 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  7 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  44 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  60

ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда... News

ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...

Аввалроқ "Металлург" клуби 2025 йилги мавсумни Суперлигада ўтказмаслиги аниқ бўлгани ва унинг ўрни қандай кетма-кетликда тўлдирилиши маълум қилинганди.

Суперлига ўтиш ўйинларида мағлуб бўлган "Олимпик" футбол клуби "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.3-бандидан келиб чиқиб, "Металлург" ўрнини эгаллаш учун биринчи рақамли номзод ҳисобланади. Бироқ клуб регламентнинг 11.1-бандига кўра янги мавсум учун йиллик харажатлар сметаси лойиҳасини шу клубни молиялаштирувчи ташкилот ҳамда ЎФА билан келишган ҳолда тасдиқлашга улгурмаган.

"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди

Шундан келиб чиқиб, Лига "Олимпик" футбол клубига ўзининг келгуси режаларига ойдинлик киритиш учун 2025 йилнинг 5 январь санасига қадар вақт тақдим этиб, расмий хат йўллади. Унинг нусхалари Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ассоциацияга юборилди. Агар "Олимпик" 2024 йилда бўлгани каби Суперлигада иштирок этишга қарор қилса ва лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришга кафолат берса, элитанинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритилган ҳисобланади. "Олимпик" клуби келгуси мавсумни Пролигада ўтказишни афзал билса, Лига мусобақа регламентидан келиб чиқиб, "Хоразм" футбол клуби режаларини ўрганишни бошлайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика