Latest news

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

ПФЛ "Навбаҳор"нинг ёш футболчисини кечирди News

ПФЛ "Навбаҳор"нинг ёш футболчисини кечирди

18 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган мамлакат биринчилиги 5-тури доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувида мезбонлар сафида аслида Қарши жамоаси тарбияланувчиси бўлган Шукурулло Холдоралиев майдонга тушган эди.

Мазкур ўйиндан сўнг "Насаф" вакиллари ЎзПФЛга Шукурулло Холдоралиевнинг ҳали Қарши шаҳри жамоасидан ўзининг футболчи паспорти ва унинг бошқа клубга ўтишига "Насаф"нинг қарши эмаслиги тўғрисидаги махсус хат олмасдан "Навбаҳор" таркибига бориб қўшилганини маълум қилди.

ПФЛнинг махсус ишчи комиссияси ушбу ҳолат юзасидан атрофлича текширув олиб борди ва якунда Шукурулло Холдоралиев "Навбаҳор"га ўтиш учун ҳужжатлар тайёрлаш жараёнида ўз футболчи паспортининг аслини тақдим этмагани ва "Насаф"дан рухсатнома олмагани маълум бўлди.

Энди 17 ёшни қарши оладиган Шукурулло Холдоралиев мазкур ҳолат юзасидан ПФЛга ўз тушунтиришини берди ва қилган хатосидан афсусда эканини билдирди. ПФЛ ҳали унинг ёш экани ва ўз айбини англаётганини инобатга олиб, Шукурулло Холдоралиевнинг "Насаф"дан "Навбаҳор"га қонуний равишда ўтишига рухсат берди.

"Ҳали ёш бўлганим туфайли оқибатини ўйламасдан нотўғри иш қилиб қўйдим. Катталар ҳар қандай ҳолатда ҳам қонуний иш кўриш лозим эканини тушунтиришди. Ҳужжат тайёрлаш жараёнида бунинг қанчалик ноқонуний эканини тўлиқ англамасдан ҳаракат қилгандим. Энди бундан афсусдаман. Бундан кейин ҳеч ҳам ушбу ҳолат қайтарилмаслигига ваъда бераман. Нима қилган бўлса ҳам – барчаси футбол ўйнашда давом этиш учун эди. Мен ушбу спорт турини жон дилимдан яхши кўраман. Болалигимдан келажакда футболчи бўлишни орзу қилганман. Умид қиламанки, профессионал ўйинчи бўлиб, катта жамоаларда яхши ўйин кўрсатсам, мени барча кечиради", - деди Шукурулло Холдоралиев.

"Шукурулло – жуда истеъдодли бола. У "Навбаҳор" ёшлари таркибига келиб қўшилгунига қадар анча муддат футбол ўйнамай қўйганди. "Насаф"дан кетгач бу бола бир муддат умуман футбол билан шуғулланмади. Кейинроқ Тўрақўрғондаги "Ёшлик" жамоаси сафида ўйнай бошлади. Тўғриси, Шукруллонинг "Навбаҳор" U-18 жамоаси таркибида рўйхатдан ўтказилишида бироз эътиборсизлик қилдик. Аслида бундай беэътибор тарзда ҳужжат тайёрлаш нотўғри, деб ҳисоблайман. Нима қилинган бўлса ҳам – барчаси шу йигитнинг катта футбол ўйнаш орзуси амалга ошиши учун эди. Шукрулло ўз хатосини англаб турибди. Энди у ўзининг меҳнати билан етук футболчи бўлиб етишиш учун қаттиқ ҳаракат қилиши талаб этилади.  Биз мураббийлар ҳам унга тўғри йўл кўрсатишга уринамиз", - деди "Навбаҳор" U-18 жамоаси устози Аъзам Ражаббоев.

Таъкидлаш жоизки, Шукурулло Холдоралиевнинг ёш истеъдодли ўйинчи экани ва унинг "Насаф"дан кетгач футбол билан шуғулланишни тўхтатиши эҳтимоли бор бўлгани сабабдан ҳам ПФЛ уни жазолашни жоиз топмади. Зеро ёш иқтидор эгаларига тўғри йўл кўрсатиш ҳаммамизнинг ҳам бурчимиздир. Лекин Шукурулло Холдоралиев бундан буён фақат қонун-қоидалар асосида фаолият олиб бориши лозим бўлади. Йўқса футболчига нисбатан жиддий жазо чоралари қўлланади.  ПФЛ футболчиларнинг у ёки бу клубдан бошқасига ўтишида барча масалалар қонуний йўл билан ҳал этилишини қаттиқ назорат қилади.  


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика