Latest news

23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1

ПФЛ “Навбаҳор”ни огоҳлантирди News

ПФЛ “Навбаҳор”ни огоҳлантирди

Tags :  Навбаҳор
“Навбаҳор” футбол клубининг юксалишида вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичнинг хизмати анча катта.

Шахсан унинг ташаббуси билан “Навбаҳор” стадионида катта ҳажмдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Клуб бош аренаси майсаси 2019 йил экваторида “Насаф” футбол клубиникидек кўриниш олиши йўлида ишлар давом этмоқда.

Вилоят ҳокимининг бу эътибори самараси ўлароқ “Навбаҳор” ўтган мавсум совриндорлар сафига қайтди. Келаси мавсумда жамоа чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиши кутиляпти.

Бироқ клубда фаолият олиб бораётган айрим раҳбарлар “Навбаҳор” футбол клубининг имиджига путур етказиши мумкин. Жамоанинг футзалчилар ва аёл футболчилар олдида қарзи бўлишига қарамай, асосий жамоа Туркия йиғинига жўнаб кетди. ПФЛ бу ҳақда клубни расман огоҳлантирганига қарамай, жамоа ўз билганича иш тутди.

“Навбаҳор” уч кун муддат ичида бу борада тушунтириш бериши талаб этилади. Йўқса, клубни катта миқдорда жарима кутади. ПФЛ мазкур жаримани ўз ҳақини ололмай юрган футзалчи ҳамда аёл футболчилар учун сарф этади.

Шунингдек, “Навбаҳор” қарзлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилмагунига қадар бирорта ҳам футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказа олмайди. Реконструкция қилинаётган стадион клуб ривожи ва Наманган футболи тараққиёти йўлида хизмат қилишига шубҳа йўқ. Бироқ ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилмагунига қадар, “Навбаҳор” кейинги операцияларини амалга ошира олмайди. 

Клуб, шунингдек, жамоа бош директори ҳақида ҳам расмий маълумот бериши ва унинг мақомини ПФЛ талаби бўйича белгилаб бериши талаб этилади. ПФЛ билан мулоқотга киришаётган клуб вакили ҳеч қандай мақомга эга бўлмагани ҳолатида унинг фикрлари инобатга олинмайди. Клубга ҳеч қандай алоқаси бўлмай туриб, унинг ишларига аралашаётган шахслар эса ЎФА томонидан дисквалификация қилинади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика