Latest news

18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Трактор" (матнли трансляция)  9 18:29"Футбол олами". "Нефтчи" — чемпион! 29-тур ҳақида батафсил  0 18:14ЎФА делегацияси 2 декабрь куни ЖЧ қуръаси учун АҚШга йўл олади  1 17:52"Андижон"да ижарада ўйнаётган футболчига Ироқ клуби қизиқмоқда  3 17:22Манба: Ботирали Эргашев легионерга айланиши мумкин  6 16:54Леван Арвеладзе: "Про лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди"  0 16:28ПФЛ "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Бухоро" ареналарини Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин  2 16:05Улар ЖЧ-2026ни телевизор орқали томоша қилади. Хвича, Осимхен, Собослаи ва яна 7 юлдуз  1 15:40Хаби Алонсо "Эльче" билан дуранг ҳақида: "Биз норозимиз, чунки "Реал" доим ютишни истайди"  11 15:18Икром Алибоев: "Ўшанда "цирк" кўрсатсам бўларди, бундан жамоам ютарди, бироқ эркаклик ғурурига қарши борган бўлардим"  11 14:57Томас Франк: "Биз қаердан бошлаганимизни ўйлаб кўришга арзийди. Ўтган йили 17-ўринни эгаллагандик"  0 14:29Сиз "кашфиёт" деганда нимани тушунасиз?  6 14:24Артета: "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан доминантлик қилди"  0 13:55Иско "Бетис" билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади  0 13:27У бу кунни узоқ вақт эслаб қолади. Эзе АПЛ тарихидан ўрин олди  2

ПФЛ "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Бухоро" ареналарини Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин News

ПФЛ "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Бухоро" ареналарини Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин

Архив билан ишлашни афзал билувчилар 2020 ҳамда 2025 йилги мавсумлар оралиғида профессионал клублар тўп тепувчи майдонлардаги ўзгаришлар билан танишиб чиқиши мумкин.

"Бугунга келиб Ўзбекистонда 17 та профессионал клуб мавжуд бўлиб, улар орасидан 16 таси ўз майдонини қайта таъмирдан чиқарди. Бироқ таъмирдан кейин ҳам майса парваришига жиддий муносабатда бўла олмаётган клублар мавжуд. 

5 та клуб мавсумга янги майса билан кириб келиши кутилмоқда: "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Арал" (эҳтимолий). Тошкентдаги 2 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 

"Бунёдкор" катта талафотдан кейин янги майса экди, "Насаф" эса асосий майдон чими ўрнига янгисини тайёрлаш ишлари билан банд. Нукусдаги стадион эса 2026 йилда фойдаланишга топширилади. Мазкур стадионга Урганчдаги каби талаб қўйилган ва унинг қурилиш ишлари Лига томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.  

6 та клуб жорий мавсумда рақиблари учун яхши майдон таклиф қила олди: "Андижон", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Динамо", "Қизилқум", "Сурхон". Лига мазкур клубларнинг майса парвариши борасидаги меҳнатларини қадрлайди. Эндиликда улар қишки мавсумда ҳам парваришни давом эттиришлари ва мазкур масалада "Бунёдкор" стадиони тажрибасини ўрганишлари тавсия этилади. Қишдаги асосий масала ҳаво ҳарорати +10 даражадан пастга тушиб кетганида бошланади. Айниқса, қор ёғиши олдидан майдон устига махсус ёпинчиқ тўшалиши муҳим аҳамият касб этади. 

5 клуб юзасидан хавотирлар мавжуд 

Яна 5 та клубда эса муаммолар мавжуд: "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал", "Бухоро". Воқеалар ривожи шундай давом этса, Лига мазкур ареналарни Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин. 

Водийда 3 та яхши майдон бор эканлигидан келиб чиқилса, "Навбаҳор" вазиятни ўнглаши ёки Андижон, Фарғона, Қўқондаги стадионлардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши лозим. "Машъал" эса Ғузордаги стадион тажрибасини ўрганмоқда. Бироқ бунда дренаж ва суғориш тизими масаласи клуб билан муҳокама қилинади. "Сўғдиёна" Жиззах ёки Зоминдаги стадионларда ўзгаришларни амалга оширишга тайёр. Бироқ Лига клубга майса парвариши масаласини қайта кўриб чиқишни тавсия этади. 2 йил ичида "Сўғдиёна" майдони ҳолати қандай ўзгаргани ўрганилиши лозим. Термиз ва Самарқанд шаҳарларидаги майдонлар ҳолати билан солиштирганда, Жиззахдаги ўйингоҳ муаммолари яққол кўринади.

ОКМК ўйингоҳи масаласи эса Лига учун кутилмаган ҳолат бўлди. Майдон таъмирига тўлиқ 2 йил ўтмай туриб, унинг ҳолати салбий томонга кескин ўзгарди. Мазкур масала қайта ўрганиб чиқилиши шарт. Майдон устида футболдан бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши давом эттирилса, у табиийки, Суперлига учрашувини ўтказиш учун яроқсиз майдонга айланиб қолади. 

Бухородаги академия стадиони Суперлига ўйинлари учун қайта очилди. Бу йўлда стадионга талаб бўйича прожекторлар ўрнатилди. Афсуски, прожекторлар ўрнатилгунига қадар майса ўз сифатини йўқотиб улгурди. Бунга асосий сабаб — вилоятда майдон парвариши учун махсус техниканинг мавжуд эмаслиги (Лига икки йил аввал буни қайд этган). Айни вақтда майдон чими қандай мосламаларда ўрилаётгани ва бунинг оқибатлари юзасидан клуб ҳамда вилоят футбол ассоциацияси хабардор қилинган. Ҳолат ўнгланмаса, клуб 2026 йилги мавсумни қўшни Навоийда ўтказиши ҳақиқатга яқин", – дейилади Лига хабарида.

Rating: +7   

Comments

   
24 nov 17:45:21
Mahmud Ttww
Сўғдиёна аренаси 2026 йилда тўлиқ таъмирга ёпилганлигини пфл билмайдими.
   
24 nov 16:41:21
Baxtiyorzoda
Gapiraveradi aslida qolidan hech narsa kelmaydi ligani. Hayotida PFL birorta stadionni yoki klubni jiddiyroq jazolaganmidi endi jazolagani.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика