Latest news

20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  2 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  11 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1

ПФЛ "Локомотив" клубини огоҳлантирди News

ПФЛ "Локомотив" клубини огоҳлантирди

Хабарингиз бор, 17 декабрь санасидан эътиборан Суперлига клублари янги футболчилар билан тузилган шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин экани маълум қилинган.

"Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати “темирйўлчилар”нинг янги мавсум олдидан Азизбек Ҳайдаров, Филип Райевац, Йован Жокич каби футболчилар билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Олдинроқ хабар берилганидек, ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсум учун қўйилган талаблар ҳам борки, футбол клублари мана шу талаблар ижросини ПФЛ билан муҳокама қилиб олмагунига қадар, бирорта ҳам шартнома рўйхатга олинмайди. Бу жиҳат 14 декабрь куни бўлиб ўтган клуб директорлари билан йиғилишда яна бир бор эслатиб ўтилган.

2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларида футбол клублари марказлашган тиббий кўрикдан ўтишлари белгилаб қўйилган. Профессионал футбол лигаси тиббий хулосалар асосида футболчига ўз лигаларида ўйнаш ҳуқуқини тақдим этади.

Шу вақтга қадар легионер футболчилар билан аввал шартнома тузилган ва шундан кейингина улар тиббий кўрикдан ўтказилган. Энди эса шунинг акси бўлади. Яъни, Суперлига ва Про-лигаларнинг бирор клуби легионер футболчилар билан шартнома имзоламоқчи бўлса, аввал уларни расман тиббий кўрикдан ўтказади.  Кейин эса шунинг хулосаси асосида шартнома имзолайди. Маҳаллий футболчилар билан масала ҳам шу йўсинда ҳал этилади. Ушбу талаблар барча клубларга тааллуқлидир.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика