Latest news

13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  2 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  43 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  12 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  7 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  21 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  20 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   65 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  8 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   1 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  13 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  80 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2

ПФЛ: Келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади News

ПФЛ: Келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси келишилган ўйинларга қарши аёвсиз курашиш орқали футболда тозалаш ишлари олиб борилиши ҳақида Қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, келишилган ўйинлар ва унда иштирок этганлиги гумон қилинаётган шахсларни мониторинг қилиш бўйича Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида ишчи гуруҳи тузилади.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида гапирар экан, Мираброр Усмонов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти, сўнгги вақтларда тотализатордан даромад кўриш мақсадида ЎФФ ва ПФЛ таснифидаги ўйинларнинг натижалари келишилаётганлиги ҳақида матбуотдаги мақолаларнинг умумий мазмуни ҳақида тўхталиб ўтди.

«Матбуот ўзбек футболининг бугунги акси», - дейди Усмонов. «Биз қандайдир ютуқларни қўлга киритяпмизу, ўз қозонимизда қайнаётган айрим муаммоларнинг илдизини кўрмаяпмиз ва кўрмаганга оляпмиз. Биз келишилган ўйинларга қарши аввалдан курашиб келамиз. Бугунги кунда бундай ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти. Айрим ишқибозларнинг ОАВдаги чиқишлари ва матбуотдаги мақолаларни кўриб, бу масалани Ижроқўм аъзоларига жиддий кўриб чиқиб, қатъий чора-тадбирлан белгиланишини тавсия қиламан. Ўзбекистон Футбол Федерацияси бугун мана шундай жирканч ишларни фош қилиш учун давлат органлари билан ишлашга тайёр».

Ижроқўм аъзолари Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов томонидан кўтарилган ушбу масала юзасидан бошқа таклиф ва мулоҳазаларни тинглаб, футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигаси ва Биринчи лига мусобақалари регламентига шу ҳақдаги бандни киритиш ҳақида Қарор қабул қилдилар. Шу билан бирга келишилган ўйинларда иштирок этган ҳар қандай шахс футбол олдидаги хизматларидан қатъи назар футболдан бутун умрга четлатилиши ҳақида ҳам Қарор қабул қилинди.

Ижроия Қўмита аъзолари кўриб чиққан яна бир муҳим масала терма жамоалар фаолиятига даҳлдор бўлиб кенг муҳокамага сабаб бўлди.

«Мен бу ҳақда алоҳида гапирмасам бўлмайди», - дейди мажлисни олиб борган Усмонов. «Таркибни мураббий танлайди, танлайверсин, марҳамат. Футболчилар рўйхатини у тузади, тузаверсин, марҳамат. Мураббийнинг ишига аралашмаймиз. Ҳаққимиз йўқ. Лекин, мана шу ерда таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик бўлса, биз бунга жим қараб туролмаймиз. Ҳар бир футболчи терма жамоага чақиралаяптими, одиллик бўлсин. Ҳеч ким кимнингдир қариндоши бўлганлиги сабаб терма жамоага келишига йўл қўймаймиз. Терма жамоа халқники ва халқнинг энг кучли футболчилари учун терма жамоа эшиклари очиқ. Бош мураббий ёки мураббийлар штабига агар терма жамоа ичидаги ёки атрофидаги шахслардан босим бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон Футбол Федерацияси бундай бўлмаслиги учун бор имкониятини ишга солади».

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроқўм аъзолари ушбу масалани ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлади ва Қарор қабул қилди. 1 февралга қадар бўлган муддат ичида Терма жамоалар марказининг техникавий масалалар бўйича мутахассислар гуруҳи терма жамоаларга футболчиларни жалб қилиш бўйича мавжуд мезонларни кўриб чиқади. Маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўйилмаслик, йўл қўйилган тақдирда футболдан бутунлай четлатиш каби масалаларни ўз ичига олган терма жамоага номзод футболчиларни жалб қилишнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

Ижроқўм аъзолари, шунингдек, Тошкентда ФИФА ва ОФК мусобақаларининг стадионлари регламентига тўла жавоб берадиган янги, замонавий ва ҳашаматли футзал саройини қуриш бўйича ҳам қарор қабул қилди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Футзал Уюшмаси Президенти Фазлиддин Сирожиддиновга ҳам топшириқлар берилди. Февраль охирига қадар футзал саройининг қурилиши билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазалар киритилиши белгилаб қўйилди.

Болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги бошқарма ҳам ташкил қилинадиган бўлди. Янги бошқарманинг ишчи номи «Болалар-ўсмирлар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш» бўлиб, унинг фаолияти жуда кенг бўлиши кутилмоқда. Бугунга қадар шу номдаги бўлим, эндиликда, алоҳида бошқарма бўлиб ажралиб чиқади, унинг таркибида техникавий бўлим ташкил қилиниб, у катта футбол, мини-футбол, аёллар футболи ва мини-футболи ва пляж футболини назорат қилади.

Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Профессионал Футбол Лигаси, Ўзбекистон Футзал Уюшмаси, Ўзбекистон аёллар футболи, аёллар футзали ва пляж футболи, шунингдек, Терма жамоалар марказининг 4 йиллик истиқболли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши юзасидан ҳам қарор қабул қилинди. 1 февралгача бўлган муддат ичида юқоридаги барча структуралар Ўзбекистон Футбол Федерацияси Котибиятига иш режаларини топширишлари белгилаб қўйилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика