Latest news

18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  3 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  1 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  27 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  17

ПФЛ: «Истиқлол» ва «Спартак»ка нисбатан интизомий чоралар News

ПФЛ: «Истиқлол» ва «Спартак»ка нисбатан интизомий чоралар

Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич 13-тур доирасида ўтказилган «Истиқлол» (Тошкент) – «Спартак» (Бухоро) учрашуви якунига етганидан сўнг рўй берган ҳодиса юзасидан қуйидаги интизомий жазо чоралари кўрилди:
1. Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 5.33, 5.37 ва 5.42-банди)га асосан «Спартак» ФК (Бухоро) жаримага тортилди.

Футболчи Шуҳрат Мусаев 1 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Футболчилар Баҳодир Рамазонов ва Умид Жумаев, спорт директори Фаррух Ҳамроев мавсум охиригача дисквалификация қилинди.

«Спартак» (Бухоро) футбол клубига қатъий огоҳлантириш берилди. Ҳодиса такрорланадиган бўлса, жамоа ЎзПФЛ мусобақаларидан четлатилади.

2. Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 5.9, 5.33 ва 5.37-банди)га асосан «Истиқлол» ФК (Тошкент) жаримага тортилди.

Футболчилар Расул Раҳмонбердиев, Ғуломҳайдар Ғуломов, массажчи-шифокор Наимжон Носиров мавсум охиригача дисквалификация қилинди.

Футболчилар Шоҳид Тиллабоев, Отабек Холдоровга Ўзбекистон Профессионал Футбол лигасининг алоҳида қарори қабул қилинмагунича, ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этиш маън этилди.

«Истиқлол» (Тошкент) футбол клубига қатъий огоҳлантириш берилди. Ҳодиса такрорланадиган бўлса, жамоа ЎзПФЛ мусобақаларидан четлатилади.

«Истиқлол» ФК (Тошкент)нинг 2014 йилдаги уй учрашувлари ЎзПФЛ билан келишилганидан сўнг бетараф стадионда ўтказилади.

3. 2013 йил 16 октябрь куни Тошкентда ўтказилиши керак бўлган «Истиқлол» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич 14-тур учрашуви шу йилнинг 30 октябрь куни Муборак шаҳрида ўтказилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика