Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  215 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  18 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  8 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

ПФЛ Даврон Ҳошимовни кечирди News

ПФЛ Даврон Ҳошимовни кечирди

Суперлиганинг 21-туридан кейин ПФЛ “Навбаҳор” футбол клубини 10 миллион ва яна уч нафар футболчини 5 миллион сўмдан жаримага тортганди.

Бугун — 14 август куни жарима тортилган футболчилардан бири Даврон Ҳошимов ПФЛга ташриф буюрди ва бўлиб ўтган иш юзасидан тушунтириш берди.

“Кечаси билан ухлолмай чиқдим. Сизларни ишонтириб айтаманки, мен сариқ карточкани “тозаланиб олиш” учун олганим йўқ. Кўпчилик яхши билади, футбол ўйини вақтида ҳиссиётларга тез бериламан. Учрашувдан кейин қилган ишларим учун пушаймон бўлган вақтларим кўп бўлган. Аммо “Бухоро”га қарши ўйинда сариқ карточкани қасддан тилаб олганим йўқ, мен бундай ишларга қўшилмайман ва буни қоралайман”, — дейди Даврон Ҳошимов.

Даврон Ҳошимов ПФЛ қарорларига эътироз билдирмаслиги ҳақида айтди. Шунчаки, асл ҳақиқат қандай бўлганини маълум қилиш учун ҳам ташкилот офисига ташриф буюрганини тушунтирди.

“Пахтакор”да қолишим ҳам мумкин эди. Бироқ бунда кўп вақтим захирада ўтиб кетиши катта эҳтимол бўлиб турганди. Мен эса маоши камроқ бўлса-да, “Навбаҳор”ни танладим. Бунда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ва шу йўл орқали миллий термага қайтишим мумкинлиги ҳақида ўйладим. Мана шундай вақтда қайсидир ўйинни қўйиб юборишни хаёлимга ҳам келтирмайман. Мен оилада катта фарзандман. Мен қанча кўп ўйинда майдонга тушсам, ўзимга шунча яхши”, — деди футболчи.

Ҳимоячи ўзидан кейин огоҳлантириш олган футболчилар масаласига ҳам эътибор қаратди. Учрашувдан кейин ёш Остон Ўруновни койигани, энди “гуллаётган” футболчи бундай йўл тутиши тўғри эмаслигини тушунтиргани ҳақида сўзлаб берди. Суҳбат давомида Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда Остон Ўруновнинг муғомбирлик йўли билан сариқ карточка олганига шубҳа қолмади. Даврон Ҳошимов эса вазият аслида қандай бўлгани борасида тушунтириш берди ҳамда ПФЛ вазиятни такроран ўрганиб чиқишини сўради.

“Мен бундай ишларга аралашмайман. Менга кўпроқ ўйнаганим, яхшироқ пул топиб, оила тебратганим маъқул. Ҳатто вазият менинг фойдамга ҳал қилинмаса ҳам розиман. Шунчаки, мухлисларда шубҳа бўлмаслиги учун ҳам шу ердаман”, — деб айтиб ўтди “Навбаҳор” ҳимоячиси.

ПФЛ комиссияси эрта тонгда ПФЛга етиб келган Даврон Ҳошимов огоҳлантирилган вазиятни қайта кўриб чиқиб, ўз қарорига тушдан кейин ўзгартириш киритди. Унга кўра, “Навбаҳор” футбол клуби ўз гарданидаги 10 миллион сўмни, шунингдек, Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда Остон Ўрунов 5 миллион сўмни жарима сифатида тўлаб беради. Мазкур икки футболчи 22-турдан ташқари 23-тур беллашувларини ҳам ўтказиб юборади.

Даврон Ҳошимовга нисбатан чиқарилган ҳукм эса ўз кучини йўқотади. ПФЛ қолган футболчиларни ҳам ҳалол ўйнашга, мухлисларни, футболни ва ўзларини алдамасликка чорлаб қолади.

Ҳошимов 23-тур ўйинида иштирок этиш ҳуқуқига эга. “Навбаҳор” бу турни кимга қарши ўтказиши эса 22-тур якунига етгач ташланадиган қуръа ойдинлик киритиб беради.

Rating: +101   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика