Latest news

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  28 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  9 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

ПФЛ: “Бухоро” Шуҳрат Файзиевни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказа олмайди News

ПФЛ: “Бухоро” Шуҳрат Файзиевни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказа олмайди

“Бухоро” футбол клуби матбуот хизмати жамоага янги бош мураббий сифатида Шуҳрат Файзиев олиб келинаётгани борасида хабар эълон қилди.

Профессионал футбол лигаси шуни расман маълум қиладики, “Бухоро” футбол клуби мазкур мутахассисни бош мураббий сифатида Суперлига ўйинлари учун рўйхатдан ўтказа олмайди.

Футбол клублари ўтган ойнинг сўнгги ўн кунлигида 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларини қўлга киритганди. Шунингдек, лицензиялаш талаби жамоатчилик учун ҳам очиқланди. Унда 2019 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига клублари бош мураббийларида “Про” лицензияси бўлиши шарт экани кўрсатиб қўйилганди. Шуҳрат Файзиев эса фақатгина “А” лицензиясининг эгаси ҳисобланади.

Суперлигада фаолиятини давом эттириш истагида бўлган мутахассислар айни кунларда Тошкентда бўлиб турибди ва улар “Про” лицензияси учун курсларда иштирок этяпти. Хусусан, “Бухоро” футбол клубининг эндиликдаги собиқ бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳам улар орасида бор. Бироқ Шуҳрат Файзиев ўз малакасини ошириш имконини берувчи мазкур курсда ўқиш истагини билдирмаган.

Бундан ташқари, “Бухоро” футбол клуби ўз зиммасидаги қарздорликлар масаласини ижобий ҳал қилмагунига қадар, янги мураббий ва футболчилар рўйхатдан ўтказилмайди. Бу борадаги расмий огоҳлантириш хати клубга етказилади. Шунингдек, клуб вакиллари футбол академияси ҳамда стадион майсаси ҳақида ҳам қайғуриши шарт.  

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика