Latest news

18:28Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди  0 18:00Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди  0 17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  3 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  8 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  4 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  5 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  3 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  12

ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади News

ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Андижон" — "Металлург" учрашувига қўшиб берилган дақиқаларда айрим футбол мухлислари томонидан стадионга турли буюмлар улоқтирилди.

Бу каби ҳолат "Бобур Арена"да илк бор кузатилаётгани йўқ.

Оқибатда Лига мазкур масалани Тартиб-интизом қўмитасига оширди ҳамда қўмита йиғилишида бевосита ўз мутахассислари билан иштирок этди. Сир эмаски, Андижон ўтган мавсумнинг сўнгги уй учрашувини мухлисларсиз трибунада ўтказишга мажбур бўлганди. Шунингдек, бу йил 6-турдан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши беллашувда Лига техник зонага туташ секторларга футбол мухлисларининг киришига рухсат бермади.

Афсуски, бу каби ҳолатларнинг оқибатларига қарши курашиш натижасида беллашувларни хуш кайфият ва катта қизиқиш билан кузатиб бораётган футбол мухлислари ҳам жабр чекмоқда. Аммо унутмаслик керак-ки, Лига учун учрашувларни ўтказишда биринчи навбатда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги муҳим ҳисобланади. Футбол мухлисларининг сони кўп бўлишидан эса биринчи навбатда мезбон футбол клуби манфаатдордир.

Қўмита аъзолари ҳамда Лига мутахассислари мазкур масала юзасидан фикр алмашди. Якунда "Металлург" билан ўйиндаги тартибсизлик учун "Андижон" футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, "Бобур Арена"да ўтадиган Лига байроғи остидаги мусобақаларда "Андижон" футбол клуби мухлислар жой оладиган трибуналарни мониторинг қилиб боришда катта масъулиятни ўз зиммасига олиши керак бўлади. Қўмита ва Лига талаби билан клуб стадион техник зонаси ҳамда унга қарама-қарши секторларнинг ҳар бирини ўйин давомида суратга тушириб бориш учун видеокамералардан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиши ва учрашув якунида керакли кадрларни тақдим этиб бориши лозим.

Бу билан мухлислик маданиятига риоя қилмаётган, оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузаётган ва оқибатда жамоат тартибига путур етказаётган кимсалар шахсига ойдинлик киритиш кўзда тутилган. Юқоридаги каби ҳолатлар видеотасвирга туширилгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёрдамида қоидабузарлар шахсига аниқлик киритилиб, уларни жиддий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади. Бу каби ҳолатлар оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариши эҳтимоли бор эканлиги инобатга олиниб, Лига ҳамда клуб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қоидабузарга нисбатан қатъий чора кўриш, уларнинг стадионларга киришини тақиқлаш каби жазо чораларини сўрайди.

Ўз навбатида Лига андижонлик барча фаол футбол мухлисларига мурожаат қилади. Биз "Бобур Арена" стадионидаги гўзал муҳит, унинг мухлислар билан тўлиб тошишидан манфаатдормиз ва бунинг учун клуб ҳамда мухлислар этакчилари билан ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Ўз навбатида улардан мана шундай муҳит давом этиши йўлида бирлашиш, қоидабузарларни аниқлашга кўмаклашиш масаласида ҳамкорлик қилишни сўраймиз. Бу каби кимсалар шахсига ойдинлик киритилиб, уларга нисбатан тегишли жазо чораларининг кўрилиши "Бобур Арена" стадионига мухлислар ташрифи билан боғлиқ муаммо бўлмаслигида асосий омил ҳисобланишини билдирамиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика